Афсус, умр беҳуда бўлмишдир барбод, Бўлмадим ҳаромдан бир нафас озод, Буюрганин қилмай юзим қародир. Амрингдан ташқари ишларингдан дод!
***
|
Буюк Умар Хайём таваллудининг 970 йиллиги олдидан (15 май)
Аввал тафаккурда туғилиб, кейин қалб қўрига йўғрилган Умар Хайём рубоийлари, бир сўз билан айтганда, Олам ва Одам ҳақида. Шоир дунё эврилишларига донишмандона босиқлик, таассуф аралаш лоқайдлик билан қарайди: дунёни ўзгартиришки қўлингдан келмас экан, уни деб қайғуриш беҳуда. Унинг учун туғилиш ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ҳалол ва ҳаром — бир хил: ҳаммаси ўз табиий қонуниятига асосланади.
|
Бу деворлар – бизнинг елкамиз, Бу деворлар – оёқларимиз. Елкамизда она ўлкамиз – Кую баёт, қир, боғларимиз.
Сўзимиздир – деворда ҳар тош, Кўзимиздир – тошдаги бўёқ. Изимиздир – юртдаги ҳар бир Қалъа, қаср, мадраса, чортоқ.
Миноралар – қаддимиз бизнинг, Сардобалар – бизнинг кўз ёшлар.
|
Бу кўнгил Ватан дер, кўзимда Ватан, Неча боқмасин кўз, яна Ватан дер. Қалбимнинг энг чуқур ерида ётган Муқаддас, муқаддам сўзим Ватандир.
Тунлари кўзимда йиғлади Ватан, Йиғлади Варахша, йиғлади Гурганж Кўзим томчилари қуёшдан улкан, Кўзим томчилари гоҳ қондир, гоҳ ганж.
Бу кўнгил эрк деди, кўзимдадир эрк, Кўзимда осмону эркин учган қуш.
|
Дилингизда бўлсин қувончи ғами, Китобларда эмас, қоғозда эмас. Бўзда яшайсизми, Бухородами, Сиз билан баробар у олсин нафас.
Болангизни белаб қўйинг туш пайти, Толлар беланчакни учирсин кўкка. Аммо сиз бошида аллалар айтинг, Ватан туйғусини солинг юракка.
Айтинг, далаларда эгилган лаҳза, Айтинг, қуёш қонга ботиб ётганда.
|
Бу дунёда жаннатмонанд ерлар бисёр, Бу дунёда оқу қаро эллар бисёр, Аммо йўқдир бу дунёда сендек диёр, Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Тупроғингда аждодларим изи қолган, Боболарим терларининг тузи қолган, Ҳар гардида момоларим кўзи қолган Жоним ичра жонимдурсан, Ўзбекистон.
Ўзбек элим, нури дийдам, қароғимсан, Ўзбек элим, осмониму тупроғимсан,
|
Кўнгил кимни севса, у кўзда турар, Неча боқмасин кўз, яна орзулар. Дил орзу-тилаги нима бўлса гар Оғизга сўзга очгач у тилга чиқар.
|
Қўшоқ ака, ухламайсиз, Қишнинг узун кечаси, Ёки ўйлаб қийналарсиз Қўлдаги ўқ парчасин.
Ражаб ака, сиз ҳам уйғоқ, Енголмассиз қийноқни, Соғиндими ё ўнг оёқ Кесилган чап оёқни.
Ярим тунда, қишлоқ аро Учар ғамгин хаёллар, Эрларини, ўғилларин
|
Серзарда замонлар ўтдилар қатор, Ўтдилар йиллару ойлар ранг-баранг. Мозийдан бугунга етмасди овоз, Бўлмаганда ,халқим,сенинг хотиранг.
Сен ўзинг нақш этдинг ҳаёт қиссасин, Сен ўзинг сўнг уни айладинг баён. Олис боболарнинг босган ҳар изин Ўзинг авлодларга этдинг намоён.
Диллардан зулматни қувай деб ёнган Навоий қаламин ёритган чироқ,
|
…Совуқ шамол мени қувади, Сокин шаҳар кўчаларида. Қизлар эса мени севади Олис баҳор кечаларида.
Сизни севган у қиз тирикми? Қийнайдими хотира расми? Тунлар унинг боши эгикми, Нуриддинми ўғлининг исми?
|
Алишер НАВОИЙ ТЎРТЛИКЛАР
Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи висолин истар эсанг Бўл онанинг оёғин туфроғи.
* * *
Бошни фидо айла ато қошиға, Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун, кунингга айлагали нурпош
|
Дунёда шоирман деган зот борки,уларнинг энг самимий, энг жозибали сатрлари оналарига бағишланган. Бу сатрлар юракларга ҳаяжон солади, инсоннинг энг азиз хотираларини уйғотади. Ўзбек шеъриятида она ҳақида ёзилган шеърлар кўп. Уларнинг энг ҳаяжонлисини устоз Абдулла Орипов ёзган, десам хато қилмайман.
Абдулла ОРИПОВ ОНА ҲАҚИДА ШЕЪРЛАР
ОНАМ ВАФОТИГА
Маконда ломаконсан,энди қайдан излагайдурман, Фиғоним кимга айтиб,кимга сендан сўзлагайдурман.
|
Урр-а-а! Қичқирар, бўғилар ярим тунда у, Хотини даҳшатдан туради сапчиб. У эса эмаклар, (эмаклайди тун), Елкада ярадор дўстин опичиб.
Тун уйқусирайди, Тун бақиради: "Батальон, орқамдан!” Инграйди аста. Кимнидир бўғилиб у чақиради. Эски яраларнинг куйи остида
|
Хотира бор экан,тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур. Хотира — элни халқ этгувчи қудрат, Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор, Майса хотираси — нурга интилмоқ. Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан, Осмондай мангусан,эй, она халқим!
|
Уларни отишди тонг палласида… Отасин қўлини ушлаган гўдак Милтиқларга қараб секин сўради, Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»
Унинг овозини босди гулдурак…
Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан, Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»
|
Бева ҳовлисига тун олдин кирар, Қуюқлашиб борар дилда хотира. Деворда, суратда: бир йигит кулар, Ёнида жилмаяр бир қиз бокира.
Бева энг чиройли кўйлагин кийиб, Очиқ деразадан термулар ғамгин. Хона бурчагида ғамдан энтикиб, Эски пластинка ғижиллар тағин.
Оқшомлари қийин бўлар бевага: Хотиралар дилга кирар қуралаш.
|
ҲУМОЮН* МАҚБАРАСИ
Арилар тортишуви Ё маймунлар баҳсидан Пайдо бўлиб бирлашмиш
( Тошу ҳаво, қушлардан Юксалган қирмиз олов Сув узра муаллақ вақт)
Сассизлик обидаси
* Ҳумоюн — Бобур мирзонинг тўнғич ўғли
| |