Ёбонларнинг чексизлиги, Ҳам самуми, ҳам ҳовури, Онажонлар алласидан, Қўз ёшидан, оқ сутидан; Тўқайларнинг тенгсизлиги, Жилғаларнинг шўх ғовури, Йигитларнинг ялласидан, Сулувларнинг сукутидан — Йўғрилган тил — Она тилим.
Дарёларнинг тошқин пайти Арслон янглиғ ариллаши,
|
Минг йилларким булбул каломи Ўзгармайди, яхлит ҳамиша. Аммо шўрлик тўтининг ҳоли Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз, Булбул куйин шеърга соламан. Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз, Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!
|
Мунгли қушим, сайраб-сайраб кел, англат, Кимлар эрур Турк тилини сотғучи? Булбул каби сайраб турган бу тилни Уялмайин бу ўлкадан отгучи? Болдай тотли, жондан азиз туркчани Тушунмайин, хўрлаб-хўрлаб ётғучи? Мунгли қушим, уларни қўй, сен сайра! Турк тилининг донғин чиқар кўкларга! Қўй уларни, улар йўлдан озсинлар, Эл ичида бўш бўғузлик сотсинлар!
|
Ҳифзи лисон деб ҳар бир миллат ўз она тил ва адабиётини сақламагини айтилур. Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур . Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Ҳайҳот! Биз туркистонлилар миллий тилни сақламак бир тарафда турсун кундан-кун унутмак ва йўқотмақдадурмиз. Тилимизнинг ярмига арабий, форсий улангани камлик қилуб, бир четига рус тилини ҳам ёпишдурмакдадурмиз. Дуруст, бизларга ҳукуматимиз бўлғон рус лисонини билмак ҳаёт ва саодатимиз учун ош ва нон каби кераклик нарсадур. Лекин ўз еринда ишлатмак ва сўзламак лозимдур. Зиғир ёғи солуб мошкичири каби қилуб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадур.
«Ёҳу! Бизга на бўлди? Боболаримиз йўлидан чиқуб кетдук. Яхши қўшнингдан олгунча ёмон уйингни қидир», – демишлар. Боболаримизга етушғон ва яраган муқаддас тил ва адабиёт бизга ҳеч
...
Davomini o'qish » Читать дальше »
|
Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим, Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим. Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим, Бир эсласам эзилади бағри-дилим, Она тилим, кечир мени, она тилим.
Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим, Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим, Паровозни ҳансиратган буғдойларим, Олтинларим, маъданларим, ипакларим, Она тилим, кечир мени, она тилим.
|
Ҳайҳот, топтаганда араб ва мўғил, Ҳаётингнинг занжирли йили, Бошдан не кечирдинг, мардона ўғил, Ўзбек тили, ўзбек тили.
Улуғ тарихингга қиламан хитоб, Навоий шеърининг гули, Кечмиш замонларнинг тирик гувоҳи, Ўзбек тили, ўзбек тили.
Сени нақадарлик севаман, она, Оҳ, юрагимнинг булбули
|
Maktab sahnasi va zal "So‘z qattig‘i el ko‘ngliga ozor aylar, Yumshog‘i ko‘ngillarni giriftor aylar”, "Til – millat ko‘zgusi”, "Til – oinayi jahon” kabi shiorlar, hikmatli so‘zlar, o‘zbek tili rivojiga munosib hissa qo‘shgan buyuk siymolarning suratlari, devoriy gazetalar bilan bayramona bezatiladi. O‘quvchilar tayyorlagan ijodiy va ilmiy ishlardan namunalar ilinadi.
Sahna pardasi ochilib, 8 nafar ishtirokchi o‘quvchi karnay-surnay sadolari ostida chiqadi va quyidagicha joylashadi:
|
Нотиқ деди: «Тақдир шул, Бу жаҳоний ирода. Тиллар йўқолур буткул, Бир тил қолур дунёда».
«Эй воиз, пастга тушгин, Бу гап чиқди қаердан!» Навоий билан Пушкин Туриб келди қабрдан.
Ким дарғазаб, Ким ҳайрон, Чиқиб келдилар қатор:
|
Миллий ҳокимиятимиздан ҳозирча ажраб турган бўлсак ҳам, миллий ҳиссиётимиздан ажрамай, уни сақлай олсак, келажакда душманларга ютилишдан ўзимизни қутқара оламиз. Энди бу мақсадга етиш учун қўйилган масалаларнинг энг биринчи шарти тил масаласидир. Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр-қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чоғда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақланғусидир. Агар бундай бўлмай, балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чоғда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар.
Шундоқ бўлиб ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуғ хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади. Бундай бўлди демак, улуғ Туркистон улуси Турон насли босқинчилар тилаги
...
Davomini o'qish » Читать дальше »
|
Она тилим – юрак қатимдан Меҳр бўлиб сочилган жаранг. Қулоғимга гўдак пайтимдан Алла бўлиб сингиган оҳанг.
Она тилим – неча асрлар Курашида енгган полвоним. Неча аждод, неча насллар Суйиб ўтган туркий забоним.
Она тилим – дўппи кийган Сўз, Доим янги йўлча-атласи. Бир сатрига ташласангиз кўз,
| |