Аввало, смартфон платасидаги ток ўтказувчи йўлларига (дорожка) зарар етади, улар сув кирганда оксидланади (окисление). Дистилланмаган сувда турли хил тузлар ва аралашмалар мавжуд, улар электрокимёвий коррозия реакциясига киришиб, қурилмани ишдан чиқарадиган занг ҳосил қилади.
Батарея, сув кириши билан ўчмайди ва ишлашда давом этади. Йўллардаги электр токи коррозия жараёнини бошлайди. Шунинг учун, қурилмани сувдан чиқарганда биринчи қоида, иложи бўлса, батареяни олиб ташлашдир. Агарда батареяни олишни имкони йўқ бўлса, унда қурилмани ўчириб қўйишингиз керак. Тўлиқ қуриганидан кейин уни ёқиш мумкин бўлади.
Сувни чиқариш учун қурилмани силкитиш ҳам мумкин эмас. Чунки сув янада тарқалиши хавфи мавжуд. SIM-карта ва хотира картасини олиб қўйган маъқул.
Баъзилар чангютгичдан фойдаланишни маслаҳат беришади, аммо бу хавфли, сабаби электростатика ҳосил бўлиб, платани коррозияга қараганда тезроқ ишдан чиқариши мумкин.
IP67/68 ҳимоя турига эга бўлган (чанг ва сувдан ҳимоя) ва ташқи кўринишидан зарар етмаган қурилмалар махсус усуллар билан қуритиш шарт эмас. Шунчаки ҳаво айланадиган жойда қуритиб кўринг, балким сув платагача етиб бормагандир.
Сувдан кейин қурилма туздан эҳтиёткорлик билан тозаланади (мутахассис томонидан), чунки туз разъем (USB) ва бошқа қисмларни ёпиб қўйиши мумкин. Тозаланмаган тақдирда бундай қурилмаларда карнай, микрофон кабиларда муаммолар кузатилади.