Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн,1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтун қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабармиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қуйидаги фойдаларга эга:
1. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
2. Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади.
3. Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради.
4. Қарилик аломатларини камайтиради.
5. Озуқа сифатида қўллашга қулай.
6. Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади.
7. Иш қобилиятини оширади, танага қувват бағишлайди.
8. Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита.
9. Юракни қувватлантиради.
10. Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва ҳоказо.
Ал-Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набототлар» факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: "Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасининг ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун "METHALONIDS” деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гўзал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?
Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган "METHALONIDS” моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар. Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7-маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур». (Муъминун: 20) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|