Қадим юртга қайтсин қадим наволарим, Қумлар босиб қуримасин дарёларим. Алпомишга алла айтган момоларим Руҳини шод этай десанг — халқ бўл, элим
Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна, Довруғи ҳам дарди сендек ким бор яна. Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна, Мозийни ёд этай десанг — халқ бўл, элим.
Сен тебратган бешигини Соҳибқирон,
|
— Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман, Манов, "Марсга учиш”, бу — "Мангу яшаш!” Мана, Оловиддин сеҳрли чироғи, Манави "Соғиниш”, буниси "Қумсаш”.
"Онани туш кўриш”, "Ҳижрон” ва "Висол”, Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман. "Йиғлаш”, "Энтикиш” бор, "Чуқур хўрсиниш”, Кўпроқ олганларга нархин ўтаман. Опқолинг, сотаману кетаман!
|
Yana kuz kelmoqda. Daryolar tindi. Shildir-shildir oqdi pokiza suvlar. Urgut bog’lariga sukunat qo’ndi, Хazonlarni sekin shamollar quvlar.
Оta elim, endi sevingin, shodlan, Istiqloling kelib chertdi darvozang. Оlis manzillarga shu tongda otlan, Yo’qolib ketmagay endi ovozang...
Nega quvonmaysan, toshmaysan jo’shib,
|
Qor qopladi ko'ngilni, Avvallari edi zar. Oramizni muzlatdi Oddiy dedi-dedilar.
Qulochlanti til degan, Kimga kulfat kimga zeb. Yuz ko'rishmas bo'ldikmi Dedi-dedilarni deb?
Alvido jonim malak, Umidim umid uzdi. O'rtamizni bitta til
|
Танимайман билмайман сизни, Ибо-хаё хам феълингизни, Тақдирми бу ёки тасодиф, Севдим кўриб суратингизни.
Жоду борми кўзингизда ё? Сиздан кўзим узолмайман-о, Ишонмассиз балки сўзимга, Севганим рост гувохдир худо!
Туним бедор хаёлим сизда, Сизга ишқим айтолмам сўзда, Мени шундай мафтун айлаган,
|
O, g'am yema! Halolman Pokman, Men - tonglardan qolib ketgan nur. Men quyoshdan uzilgan chog'man, Bor gunohim muhabbat erur.
O, g'am yema! Halolman Pokman, Bori aybim ishonch va orzu. Ishonganlar gunohkor emas, Odam ishqdan kirlanmaydiku!
|
ҲУМОЮН* МАҚБАРАСИ
Арилар тортишуви Ё маймунлар баҳсидан Пайдо бўлиб бирлашмиш
( Тошу ҳаво, қушлардан Юксалган қирмиз олов Сув узра муаллақ вақт)
Сассизлик обидаси
* Ҳумоюн — Бобур мирзонинг тўнғич ўғли
|
Баҳорнинг илк куни – биринчи мартда Сени учратгандим биринчи марта… Ҳовуридан тушди қаҳратон қаҳри, Тумандай тарқади изғирин заҳри. Баҳорнинг элчиси бўлиб турардинг, Нафис тароватга тўлиб турардинг. Аммо атрофингда анов бировлар, Ивирсиб юрарди кўнгли қировлар. Ҳа-да, турқи совуқ, қиш бандалари, Бор-ку ишқдан озод иш бандалари. Гуллаётганимдан ҳайрон эдилар,
|
Kuz... menga Nayabrni chaqir, U yonimga kelsin sarg'ayib. Odamlarning ko'ngliga yaqin, So'zlar topib kelsin anvoyi.
Titrab-titrab kelsin g'o'rlikdan, Daraxtlardan bo'lsin hijolat. Burgan o'sgan yorug' jarliklar, Cho'ziliblar yotar mijg'ovday.
Maydalashib ketganday yo'llar,
|
Бахт бу — сенсан, бахтсизлик бу — мен, Кетмоқдаман, қочоққа йўйма. Мен ўзимни топиб келгунча Сен ўзингни йўқотиб қўйма.
| |