Мунгли қушим, сайраб-сайраб кел, англат, Кимлар эрур Турк тилини сотғучи? Булбул каби сайраб турган бу тилни Уялмайин бу ўлкадан отгучи? Болдай тотли, жондан азиз туркчани Тушунмайин, хўрлаб-хўрлаб ётғучи? Мунгли қушим, уларни қўй, сен сайра! Турк тилининг донғин чиқар кўкларга! Қўй уларни, улар йўлдан озсинлар, Эл ичида бўш бўғузлик сотсинлар! |