Она тилим – юрак қатимдан Меҳр бўлиб сочилган жаранг. Қулоғимга гўдак пайтимдан Алла бўлиб сингиган оҳанг.
Она тилим – неча асрлар Курашида енгган полвоним. Неча аждод, неча насллар Суйиб ўтган туркий забоним.
Она тилим – дўппи кийган Сўз, Доим янги йўлча-атласи. Бир сатрига ташласангиз кўз, Товланади минг-минг қирраси.
Она тилим – асалчой таъмли, Булбулталқин, муҳаббатшева. Лабларимга кўчиргум доим Талаффузин мен сева-сева.
Она тилим – юрак қатимдан Меҳр бўлиб сочилган жаранг. Қулоғимга гўдак пайтимдан Алла бўлиб сингиган оҳанг… |