Энг биринчи севгим ўзинг, бахтим ўзинг, Энг биринчи ғуссам ўзинг, дардим ўзинг, Энг биричи меҳрим ўзинг, қадрим ўзинг, Иккинчи бор яна кўнгил беролмадим, Иккинчи бор ўзга ёрни севолмадим. Сен учраган барча йўллар бугун ҳасрат, Сен учраган ёруғ диллар бугун зулмат, Қайтиб келмас экан дўстлар илк муҳаббат, Иккинчи бор яна кўнгил беролмадим, Иккинчи бор ўзга ёрни севолмадим. Юзим ўша, кўзим ўша, сўзим бошқа, Кўнглим ўша, йўлим ўша, изим бошқа, Севгим ўша, қалбим ўша, ўзим бошқа, Иккинчи бор яна кўнгил беролмадим, Иккинчи бор ўзга ёрни севолмадим. Гўзалларнинг хушомади ёқмайди ҳеч, Кўнглим сендан бошқасига боқмайди ҳеч, Яшаш керак десам ҳам-ки уқмайди ҳеч, Иккинчи бор яна кўнгил беролмадим, Иккинчи бор ўзга ёрни севолмадим. Ошиқ Аҳад сендан кўнгил узолмайди, Ўзи қурган ишқ қасрини бузолмайди, Яна қайтиб ишқ фаслини тузолмайди, Иккинчи бор яна кўнгил беролмадим, Иккинчи бор ўзга ёрни севолмадим. |