Сени кўрсам баҳордайин яшнар эдим,
Бу дунёда сени деб мен яшар эдим,
Бу орзулар ҳеч ушалмас билар эдим,
Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!.
Ақлимга ҳеч қулоқ солмас бу кўнгил,
Севгисидан воз кечолмас бу кўнгил,
Ишқ майидан ҳеч қонолмас бу кўнгил.
Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!
Соч оқарган ва лек кўнгил навқирон,