Сени кўрсам баҳордайин яшнар эдим, Бу дунёда сени деб мен яшар эдим, Бу орзулар ҳеч ушалмас билар эдим, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!.
Ақлимга ҳеч қулоқ солмас бу кўнгил, Севгисидан воз кечолмас бу кўнгил, Ишқ майидан ҳеч қонолмас бу кўнгил. Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!
Соч оқарган ва лек кўнгил навқирон, Телба кўнгил ҳомон ишқингда гирён, Эҳ воҳ, нетай вақтнинг ўтиши осон, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!.
Самандарман! ҳижронингда куйдим мен, Танлаб-танлаб сени жоним севдим мен, Эй терс дунё бугун сендан тўйдим мен, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат !.
Бугун ёшим ўттиздан ҳам ошдику, Менла сени такдир қайга сочдику. Ҳижрон яна дил ярамни очдику, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат !.
Гул юзингни кўрдим яна ўшандай, Навниҳол ёш бир лаҳзага қайтгандай, Қалбим оғрир ниманидир сезгандай, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат!.
Сен қалбимни азоблама шум такдир, Шоир дардин сўроқлама шум такдир, Тан бермайин қайга борай эй тақдир, Армон бўлиб қолдинг менга, муҳаббат! |