Мақсадин яшириб этмайди хеч фош, Сохта кулгулари сохтадур кўзёш, Йўлларим тўсмоққа кўрар чоралар! Синишим истаган ичи қоралар!
Қўл бериб қўлимдан тутадилар жим, Ўзини яқиндек тутадилар жим, Пайт пойлаб фурсатин кутадилар жим, Синишим истаган ичи қоралар!
Мансабу ошимда ёнимда бўлар, Йиқилсам ногахон мириқиб кулар, Имкони туғилса кўзларим ўяр, Синишим истаган ичи қоралар!
Кўролмас ўзгани қулдир нафсига, Шукри йўқ худойим берган ризқига, Айбсиз айбдор шулар касрига, Синишим истаган ичи қоралар!
Чарчамайди отиб тухмат тошини, Қувонади кўрса кўзим ёшини, Дарс кетишин кутар сабрим дошини, Синишим истаган ичи қоралар!
Ўзини макрнинг кўлига отар, Юриб бўлмас шайтон йўлига тортар, Дўст бўлиб жимгина дўстлигин сотар, Синишим истаган ичи қоралар!
Барчани бирдайин кўраман доим, Барчага яхшилик тилайман доим, Ўзи инсоф берсин сизга худойим, Синишим истаган ичи қоралар!
Аччиғ бу хаётнинг сабоғин олдим, Дилга қасдни эмас иймонни солдим, Сизни қарғамайман худога солдим, Синишим истаган ичи қоралар! |