Ўша куни хатто осмон йиғлади, Ёмғир бўлиб кўз ёшлари ёғилди. Аламдан йиғлади менинг юрагим, Нахон пешонамга армон ёзилди...
Ўша туни ухламадим тонггача, Суратиннга тикилиб тўймадим маюс. Ойлар ўтди севгилим, орадан бироқ, Қалбим тирналади тунлари хануз.
Қайдан билмам бир кун суратинг, Келиб қолди қўлимга ногох. Ярашиб турарди оппоқ либосинг, Узгим келмай қолди суратдан нигох.
Ёдимда ўша кун, тўйинг кечаси, Дардларимни фақат ёмғир билганди. Ўша кун юракка, аниқ юракка, Мухаббат армонин чунон илганди.
Хижрон азобларин энди биляпман, Мени алам гулханига отди мухаббат! Мени унут. Эслаб тирнама қалбинг, Мен севиб яшайман сени то абад.
Тақдир экан! Айри тўшди йўлимиз, Хар изингдан униб чиқсин гул-чечак. Мени куним ўтаверар бироқ сен, Бахтли бўлгин! Қадақсинлик келинчак!!! |