Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?, Магар-ки дўст бўлсак саломинг қани?. Бир пайтлар йиқилсам тургувчи суяб, Елкангда Раҳмон бор томонинг қани ?.
Йиғламай мужгонлар тўкилди қуриб, Тилимни тишимга тишлатди ғаним. Менинг-да бу ёлғиз ҳолимни кўриб, Ёзни ҳам уйимда қишлатди ғаним.
Тупроқ кўчаларда югуриб ўсдик, Чумоли ўлмаган маконда дайдиб. Қанча довлар бизни йўлимиз тўсди Ва ўргатиб кетди-балога дўст тик,
Дунёга ўхшаган коптогинг қани ?, Бир пайтлар тепардик, эзғилаб ичин. Бугун дунё дегани таниб ҳаммани, Бир бир олаяпти бизлардан ўчин .
Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?, Магар-ки дўст бўлсак?, қалқонингни бер. Ғанимлашган бўлсак пистирма уят, Арқонимни олу , арқонингни бер. |