"Зўрники тегирмон тошни айлантиради” ёхуд Тошкентдаги Англия мактаби талабаси 5 йилга қамалди. На Ёшлар иттифоқи ва на Англия мактабининг ёшлар билан ишловчилари талабанинг ҳимоясига боришмади.
Тошкент шаҳридаги "International School of Finance and Technology” Англия халқаро мактаби 1-босқич талабаси, 1998 йил 5 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси бўлган Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджонович 2019 йил 2 апрель куни қамоққа олинди. У эҳтиётсизлик оқибатида автоҳалокат содир этди. Эътибор беринг, у қасддан жиноят содир қилмади, илгари судланмаган, маҳалладан яхши таснифланган. Аммо, жазо қамоқ! Мен унинг қилган ишини оқламоқчи эмасман, бир она фарзандсиз, балки бир бола онасиз, хуллас инсон ҳаётдан кўз юмди (Шу ўринда марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билидираман).
Лекин, яна қайтараман жиноят эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлди. Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджонович ўғирлик қилмади, наркотик олмади ва сотмади. Автомашина бошқарувида қўпол хатога йўл қўйди ва ўзганинг ҳамда ўзининг умри "остун-устун” бўлиб кетди.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил 2 майдаги ҳукмига кўра, Ф.Раҳмонбердиев ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан 3 (уч) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
2019 йил 4 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Тўрабов, ҳайъат судьялари: Э.Турғунбоев ва Н.Қосимовадан иборат таркиб, С.Юлдашевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори М.Ҳайитов иштирокида, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил 2 майдаги кунги Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджоновичга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирди.
Воқеа қуйидагича бўлган:
Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджонович Тошкент шаҳридаги "International School of Finance and Technology” Англия халқаро мактаби 1-босқич талабаси, бўйдоқ, судланмаган, у 2018 йил 11 декабрь куни соат 08:50 ларда "KONTABRIK” МЧЖга тегишли бўлган "Кобалт” русумли 01 043 LEA давлат рақамли автомашинасини тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида бошқариб келаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган пиёда М.Эшанходжаевани автомобилнинг олди ўнг қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада пиёда М.Эшанходжаева тан жароҳатлари олиб, 4-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилганида вафот этган.
Суд Ф.Раҳмонбердиевнинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, ёшлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан содир этган жиноятига яраша адолатли жазо тайинланган деб ҳисоблади.
Журналистик фаолиятим давомида жуда кўп суд жараёнларида қатнашдим. Айнан автоҳалокат юзасидан ўтган суд жараёнларида худди шундай ҳолатларда ҳеч қаерда ишламайдиган, илгари судланган судланувчиларнинг қамоқдан озод қилингани ва енгилроқ, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланганини ҳам кўрдим. Илгари икки марта фирибгарлик қилиб, яна фирибгарликда айбланиб юқори мансабда ишлаб юрганларни кўрдим.
Суд ўзига керакли моддаларни қўллаб жазони енгиллатиб олиши, ўзига керакли пленум қарорларини келтириб "отилиб” кетиши керак бўлганларни кўчада ялло қилишига йўл берганларини кўрдим. Нега айнан бу талабага келганда, унинг ортида Ёшлар иттифоқи чиқмади. У Англия мактабида таҳсил оладими, демакки оддий ёшлардан эмас, шубҳа йўқки хорижий тилларни билади, интилувчан, ўқишга чанқоқдир балки (Бу ҳақда етарлича маълумотга эга бўлмаганим учун аниқ айта олмаяпман).
Нега бу талабага нисбатан жазони енгиллатиш чоралари кўрилмади. Эътибор қилинг, сўнгги пайтларда суд тизимида жазо чоралари қўллашда хатоликлар кўзга ташланмоқда. Лирика, тримадол сотиб бир кун ҳам қамоқда ўтирмай юрганлар қанча, 8 марта судланиб, АТ (Аҳлоқ тузатиш) билан юрганлар қанча, Мансаб ваколатини суистеъмол қилиб озодликда юрганлар озми? Шу сабаб одил судловдан бу воқеага эътиборлироқ бўлишни ва Ёшлар иттифоқидан бир ёш тақдирига эътибор беришларини сўрайман!
Мен судга таъсир бўлган деб ҳисоблайман, акс ҳолда ашаддий жиноятчиларни кечириб юбораётган суд бу масалага ҳам сал енгилроқ жазо билан қараган бўларди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|