TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Зўравонлик қурбони сиздан ёрдам сўраб келса, нима қилиш керак эмас
Агар дугонангиз ёки ҳамкасбингиз зўравонлик ҳақида гапириб берган бўлса, уни қўллаб-қувватланг. Унутмангки, у стресс ҳолатда ва мулоқотдаги ҳар қандай эҳтиётсизлик уни оламга бўлган ишончидан маҳрум қилиши мумкин. Сукут Сақлама лойиҳаси зўравонлик қурбонини қандай ҳаракатлар чўчитиши ва вазиятни енгишда ёрдам бермаслиги бўйича тавсияларни тўплади:
Маслаҳат беришда қатъиятлиликдан қочинг ва муаммонинг тайёр ечимларини таклиф қилманг:
Амалиёт бундай маслаҳатлар одатда тингланмаслигини кўрсатади.
Дугонангиз уни ақлсиз ва қатъиятсиз ҳисоблаяпсиз, деб ўйлаши мумкин.
Бундай тавсиялар қурбонинг ўзига ишончини сўндириши мумкин ва у мустақил қарор қабул қилишда масъулият ҳис этмайди.
Вазиятни таҳлил қилиш ва нега бу муаммо айнан унинг ҳаётида содир бўлаётганидан тушунтиришдан қочинг:
Кўплаб қурбонлар бундай таҳлилни қабул қила олмайди ва сиздан ўзини бутунлай "ёпади”.
Сиз унда ўзига ишонмаслик ҳиссини уйғотасиз.
Бу янги муаммоларни келтириши мумкин: сиз вазиятни тўғри тушуниб, барча тафсилотларини билишингизга кафолат йўқ.
Мантиқий жавоб олиш мумкин бўлган саволларни эҳтиёткорлик билан беринг. Инсонни муайян ечимга олиб келиш истагингиз тушунарли. Лекин қуйидагиларни ёдда тутинг:
Зўравонлик қурбонлари ҳиссиётга берилувчан бўлади. Уларнинг оқилона фикр юритиш ва мантиқий қарор қабул қилишлари қийин.
Бундай саволлар одам жиғига тегиши ва ҳатто тескарисини қилиш истагини келтириб чиқариши мумкин.
Жабрланувчи шундоқ ҳам маълум бўлган нарсаларни англамагани учун ўзини аҳмоқ деб ўйлаши мумкин. Ва ўзига бўлган охирги ишончи ҳам йўқолади.
Маъруза ўқиманг ва жабрланувчининг ҳатти-ҳаракатларини баҳоламанг. Бундай вазиятда нима тўғри ёки нотўғри бўлиши мумкинлигини айтишга ҳожат йўқ («сен … қилишинг керак эди», «ўзингни ….. тутишинг керак эди»):
Агар жарбланувчи бундай баҳони қабул қилса, унинг айбдорлик ҳисси кучайиши мумкин.
Агар у бундай баҳони қабул қилмаса, унда сизга ва сўзларингизга норозилик пайдо бўлади.
Бундай ақл ўргатишлар ҳеч қачон зўравонлик қурбонини қўллаб-қувватламайди.
Танқид қилишдан қочинг:
Жабрланувчини ҳатти-ҳаракатларини танқид қилсангиз, у сиздан узоқлашиб, одамларга ишончи йўқолади. Ва у бошқа ҳеч қачон ва ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди.
Тажовузкорни танқид қилишда эҳтиёт бўлинг. Кўплаб қурбонлар қўрқувда яшаётганлари учун улар ўзлари ўрганган муҳит ҳимоя қилишлари мумкин. Шу жумладан уларни ҳафа қилган инсонни ҳам. Сўзларни эҳтиёткорлик билан танлаб, унинг қандай таъсирланишига эътибор бериш керак.