Кўпинча одамлар йиллар давомида зулм ва зўравонлик муҳитида яшайдилар. Улар кетмаслигининг кўп сабаблари бор: қўрқув, ўзаро боғлиқ муносабатлар, иқтисодий қарамлик ва бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин.
Агар сиз ҳали ҳам тажовузкор билан яшаётиб, ундан воз кечишга қарор қилган бўлсангиз, хавфсизлик режасини тузинг:
Ишонган одамингизга (дўстларингиз, қўшниларингиз, адвокат ва бошқалар) жисмоний зўравонликка дучор бўлганлигингизни тасдиқловчи барча ҳужжатларни (фотосуратлар, сертификатлар ва бошқалар) сақлашга беринг;
Ўзингиз учун қаердан ёрдам сўрашингиз мумкинлигини ҳал қилинг, турмуш ўртоғингиз нима қилаётгани ҳақида хабар беринг ва сиз яшаётган вазиятдан уялишингиз керак эмаслигини унутманг;
Агар жароҳат олган бўлсангиз, дарҳол шифокор кўригига бориб, тегишли маълумотнома расмийлаштиришини сўранг. Эҳтимол, шифокор 102 га қўнғироқ қилишни таклиф қилар — рад қилманг;
Фарзандларингиз учун кимдан ёрдам сўрашингиз мумкинлигини аниқлаб олинг. Бу зўравонлик қурбонлари учун реабилитация марказлари, дўстларингиз ёки қўшниларингиз бўлиши мумкин; болаларга улар биринчи навбатда ўз хавфсизлиги тўғрисида ўйлашлари кераклигини ўргатинг;
Сизга нисбатан бўлган барча зўравонлик ҳолатларини бирор кундаликка ёзиб, уни ишончли жойда сақланг;
Инқирозли вазият бўлишини кутманг, ҳуқуқшунос ёки зўравонлик қурбонлари учун реабилитация марказининг мутахассиси билан ўз ҳуқуқларингиз ҳақида маслаҳатлашинг;
Қандай қилиб ва қайси жамоат транспортида хавфсизроқ жойга боришингизни режалаштириб олинг ёки ҳар доим ёнингизда таксига етадиган миқдорда пул олиб юринг;
Агар зудлик билан уйдан чиқиб кетиш зарурати туғилса, керакли телефон рақамлари ва ҳужжатларни осонгина олинадиган жойда сақланг;
Хавфсиз жойда кийим-кечак, дори-дармон, болаларнинг бир нечта севимли ўйинчоқлари ва бошқа сизга керак бўлган нарсалар солинган сумкани сақланг. Бу сизнинг уйингизда ёки дўстларингиз, қўшниларингиз, ишхонангиздаги жой бўлиши мумкин;
Ўзингиз ва фарзандларингизга тегишли бўлган ҳужжатларни осонгина топиладиган жойда сақланг, шунда улар чиқиб кетаётганда осонгина топилади ва олинади.;
Оз-оздан пул ғамлаб, доим ёнингизда муайян миқдордаги пул бўлишига ҳаракат қилинг ёки жамғармангизни ишончли одамда (дўстлар, қариндошлар) сақланг;
Агар фарзандларингиз ёки бошқа бир киши турмуш ўртоғингизга сиз ундан кетмоқчи эканлигингизни айтса, нима қилишингизни режалаштиринг.
Зўравонлик қурбони унинг бошига тушган вазиятда айбдор эмас. Зўравонлик куч ва назорат масаласидир. Агар сиз оиладаги зўравонликдан азият чексангиз ва кетишдан қўрқсангиз, қўрқувингиз табиийдир. Вақт ўтиши билан сиз бу азиятли ҳолатдан чиқишга куч топасиз.