Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида «Қишлоқ ҳақиқати» газетасининг вилоятлараро мухбири бўлиб ишлаганимда, анча-мунча доно, тадбиркор раисларни билардим. Жомбойлик раис уруш иштирокчиси бўлиб, фронт таассуротлари, концлагер азобларини сўзлаб беришни ёқтирарди. Машъум «Ўзбеклар иши» билан кўп раислар, жумладан, жомбойлик биродарим ҳам қамоққа олинди. Шундай кунлардан бирида колхозга бориб, идора олдида тўпланган анчагина одамларни кўрдим. Партком уларнинг айримларига жиҳозланган юк машинасига чиқишига рухсат берарди. Билсам, бу одамлар Каттақўрғон қамоқхонасига, раис бобони кўргани, аниқроғи, унинг овозини эшитгани ва йўл-йўриқ, маслаҳат олгани жўнашаётган экан. Раис қамоқхонанинг пастки қавати – ертўласига ташланган бўлиб, у ердан чиққан вентиляция қувурига оғиз қўйган ҳолда, аҳвол сўрашар, маслаҳат олишар экан. Овоз ҳам зўрға эшитиларкан. Парткомнинг ҳикоя қилишича, раис кеча пахтанинг аҳволи билан қизиқибди. «Сув йўқ, ғўза қовжираб кетяпти, дебди инженер. «Менга қара, лакалов бўлма, дебди раис, чашманинг сувини беркитиб, насос қўй! Халқнинг насибаси…» Бир гал Жамила хола деган сут соғувчи аҳвол сўрамоқчи бўлган экан, раис унинг гапини бўлиб: «Жамила эна, тўйингни қилдингми?» деб сўрабди. Опа бўкириб йиғлаб юборибди. Аммо қўрқа-писа гаплашаркан. Ҳар замон қоровул келиб, сўкиб, ҳайдаб ҳам юбораркан. Партком, шу билан бирга, айрим кишиларнинг тапшириғини ҳам қоғозга туширарди. «Сутни райондан кўра шаҳарда анча қиммат олаётган экан, раис боводан сўранг қани бу ёққа топшириш мумкинми?» «Мени терговчи қамайман, деяпти, раис бовадан сўранг, маслаҳат берсин…» У киши қамоқдан чиққач, кўргани бордим. Бечора раис батамом бошқа одамга айланганди. Руҳи пажмурда, андак одамови, биров билан гаплашишга тоби йўқ. «Эй домла, деди, концлагерда фашистлар ҳам бунча азоб бермаганди мени». Кўп ўтмай унинг жанозасида иштирок этдим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|