![](/_nw/21/26927874.jpg)
Эслатиб ўтамиз, бу икки санъаткор «Zo’rTV» телеканали орқали намойиш этиладиган кўнгилочар шоуларнинг бошловчилари эди. Бундан ташқари, хонанда Райҳон Ғаниева ҳамда Зиёда Қобиловаларнинг қўшиқлари ҳам ротациядан олиб ташланди.
Баъзи шоу-бизнесга алоқадор шахсларнинг гапига қараганда, эфирдан четлатилган шу икки бошловчи интернет ижтимоий сайтлари орқали марҳум президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан ўзларининг чексиз ҳурмати ва муҳаббатини изҳор этишдан тийила олишмаган.
«Ўзбекконцерт» Давлат бирлашмаси вакили эса бу чоралар вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкинлигини баён қилиб ўтди.
Телеканалдаги кўнгилочар дастурлардан бири ходими айтдики, раҳбарият Жаҳонгир ва Ҳалимани эфирдан четлатиш ҳақида ёзма эмас, балки оғзаки тарзда буйруқ берган. Бироқ эфирга узатиладиган иккала артист иштирокидаги реклама роликлари ҳам олиб ташланди.
Тошкентда Жаҳонгир Позилжонов чипс реклама қилаётгандаги реклама баннерлари ҳам олиб ташланиб, улар ўрнига бошқа рекламалар баннерлари илиб қўйилди.
Райҳон ва Зиёдаларнинг қўшиқлари эса «Ўзбекконцерт» норасмий тақиқловига тушгани сабабли телеканал ротациясидан олиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 24-25 июн кунлари интернет ижтимоий сайтлари орқали таниқли санъаткорларнинг бир гуруҳи Гулнора Каримовани кўкларга кўтариб мақтаган ҳолда, уни турмадан озод этишларини сўраб мурожаат этганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|