Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: "Ноҳақ одам ўлдиришдан сўнг, зинодан каттароқ гуноҳ борлигини билмайман".
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ бу сўзига ушбу ҳадисни ҳужжат ўлароқ келтирган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан: - Эй Аллоҳнинг Расули, қайси гуноҳ каттароқ? дея сўради.
У зот алайҳиссалом: - Аллоҳ сени яратган бўла туриб, У Зотга шерик қилишинг, деб жавоб қилдилар. - Сўнгра қайси гуноҳ каттароқ? - Фарзандинг таомингга шерик бўлишидан қўрқиб уни ўлдирмоғинг. - Кейин қайси гуноҳ каттароқ? - Қўшнингнинг аёли ила зино қилмоғинг".
Бу ҳадиснинг тасдиқи эса ушбу оятдир: «Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур» [Фурқон сураси, 68-оят].
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Зинокорда барча ёмонликлар жам бўлади: дин (ҳукмлари)га бепарволик, тақвонинг йўқолиши, мурувватнинг фосид бўлиши, ғайрат оз бўлиши, зинокор зино ҳолатида юриб, вараъли бўла олинмас. Аҳдга вафо, тўғри сўзлик, аҳлига комил ғайрат кўрсатиш, адоват, кучли душманлик, ёлғон, хиёнат, ҳаё озлиги, муроқаба йўқлиги, ҳаромдан ҳазар қилмай қўйиш ва қалбдан ғайрат йўқолиши, буларнинг барчаси зино касофатларининг аломатлари бўлур.
Зинокор дунёда уч нарсага дучор бўлмай ўлмайди:
1. Зино қилаётган вақтида агар бу ишини ҳалол деб қилаётган бўлса, иймонидан ажралиб туради. Ва агар шу ҳолатида ажали етиб вафот қиладиган бўлса, иймонсиз вафот қилиб, абадий дўзахийлар сафидан бўлиб қолади. Бу эса ўта даҳшатли ҳолатдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлиб қола олмас", деб айтганлар. Муттафақун алайҳ.
2. Агар зиносига тавба қилмаса, ўзига ҳам зино қилинади. Яъни, у бировларни аёли, қизи, синглисини йўлдан ургани каби, ўзи ҳам шундайин ҳолатларга дучор бўлади. Ҳадисда "Ким зино қилса,,унга ҳам зино қилинади", деб келтирилган.
3. Юзи нурсиз ва ўзи эса ҳурматсиз бўлмай қолмас. Зинокорга ҳеч ким ишонмайди. Чунки, у биринчи имкон бўлиши билан сизнинг яқинларингизни йўлдан уришга уриниб кўради. Шу сабабли зинокорнинг ҳақиқий содиқ дўсти бўлмайди.
Гарчи юзи чиройли ва оппоқ бўлса ҳам, нурсиз, ёқимсиз бўлади. Зотан, ҳаром ишларга муккасидан кетиб тақвоси йўқолган юз нурли бўлиши асло мумкин эмас. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|