1. Сўнгги 400 йил ичида зилзилалар туфайли дунё бўйича 13 миллион киши ўлим топган.
2. Зилзила кучини аниқ ҳисоблашнинг имкони йўқ. Қачонлардир америкалик Чарльз Рихтер ва Бено Гутенберглар тарафидан ишлаб чиқилган 12 балли шкала ҳам субъектив ҳисоб-китоб саналади.
3. Японияда XVII аср боши ва ХХ аср ўрталарида жами 17 та кучли ер силкиниши кузатилган. Оқибатда минг нафардан зиёд одам ҳалок бўлган.
4. Инсоният тарихида даҳшатли зилзила 1755 йил 1 ноябр куни Португалияда содир бўлган. Жами уч марталик кучли ер силкиниши мамлакат пойтахти Лиссабон шаҳрини деярли ер билан яксон қилган. Ўша куни католиклар илоҳлар кунини нишонлашаётганди. Ер силкинишига ибодатхоналар ҳам дош бера олмади. Минглаб одамлар вайроналар остида қолиб кетди. Омади чопиб қочишга улгурганлар денгиз томон чопа кетди. Табиий офат уларга атиги ярим соатгина вақт берди. Кейин баландлиги 12 метрдан ортиқ тўлқинлар қутурди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, ёнғинлар бошланди. Бунинг оқибатида 5 мингта уй куйиб кул бўлди. Тахминан 60 000 одам қурбон бўлди.
5. 1906 йили кучли ер силкиниши Сан-Францискони вайронага айлантирди. У пайтларда Лас-Вегас, Рино мавжуд эмасди. Шунинг учун Сан-Франциско Американинг шарқий соҳиллардаги пойтахти ҳисобланарди. Зилзила таъсирида ер ёрила борди. Минглаб уйлар вайрон бўлди. Кучли ёнғинлар бошланди. Зилзилага дош бера олмай сув оқадиган трубалар ҳам ёрилиб битганди. Шунинг натижасида ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш учун сув топа олмади. Газ заводида портлаш содир бўлди. Зилзила туфайли 200 000 киши ўлимга юз тутди. 30 000 га яқин уй харобага айланди.
6. 1960 йил 21 феврал куни Жазоирнинг Мелуз шаҳрида кучли ер силкиниши юз берди. 47 киши ҳалок бўлди, 88 киши оғир жароҳат олди. 29 февралда эса Жазоирга қўшни Марокашда ҳам ер силкиниш ҳодисаси кузатилди. 15 000 киши ҳалок бўлди, 12 000 киши жароҳатланди. Агадир шаҳри ер билан яксон бўлди. 24 апрелда эса зилзила Эронга ташриф буюрди. Лар шаҳрида жами 450 киши ўлимга юз тутди. Орадан кўп ўтмай, Чилида шундай табиий офат содир бўлди. Зилзиланинг магнитуда кучи эса рекорд даражани, яъни, 9, 5 баллни ташкил этди. Тахминан 10 000 га яқин одам ёруғ дунёни тарк этди.
АСТАҒФИРИЛЛО!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|