Бундан икки йил олдин Ульянов вилоятидаги кичик бир қишлоғида одамлар 8-март байрамини нишонлаш ҳаракатида эдилар. Яқиндагина турмадан қайтган 25 ёшли Юра Баранов ҳам қишлоқ одатига кўра, самагон ва винолар билан стол устини тўлдирди. Лекин гўзал аёлларсиз ўтадиган байрам байраммиди. Баранов қишлоқдошлари бўлмиш 33 ёшли Вера Розочкина ва 45 га кирган Таня Московкиналарни уйига таклиф этди. Аллақачон ичкиликка муккасидан кетган бу аёллар ҳам ноз қилиб ўтиришмади…
* * *
Юра 15 ёшидаёқ турмада ўтиришга улгурганди. Ўшанда мактабдош қиз Маша Павлова қишлоқдаги кўпчилик йигитлар билан учрашиб юрарди. Юра ҳам бу «туҳфа»дан қуруқ қолмади. Кунларнинг бирида Машанинг ота-оналари уни қизлари билан ётган маҳалда тутиб олишди. Отаси тўполон кўтарди. Дарров ота-она милицияга қизларини зўрлаганликда айблаб Юра устидан ариза берди. Бироқ орадан бир неча кун ўтиб Машанинг отаси Юраларникига келиб агар қизига уйланса аризани қайтариб олишини маълум қилди. Афсуски, Юра қатъиян бош тортди.
— Мен ҳеч қачон суюқоёққа уйланмайман! — деди у бошини баланд кўтариб. — Қизингиз жуда кўпчилик билан юриб улгурган…
Шундай қилиб, Юра беш йилга қамалиб кетди…
Кейин… Яна… Яна қамалди…
25 га кириб қўйди…
Сўнгги бор турмадан чиққач, онасига зуғум қила бошлади. Ҳар куни ароқ, самагон талаб қиладиган бўлди. Шўрлик она охири безиллаб қолганидан ўз уйини тарк этди. Ўлғиз қолган Юра ичкиликка берилди…
Аёллар байрами арафасида би-ир аёллар билан маишат қилгиси келди-ю, байрамни нишонлашга қўшнилари Вера ҳамда Таняларни уйига таклиф этди…
Аввалига ҳаммаси яхши бошланганди. Аёлларни байрам билан табриклади, бирга-бирга уриштириб ичди…
Кайфи ошгач, Таняни кутилмаганда тўшакка судрай бошлади. Аёл ҳам маст эмасми, кайф устида у билан бир тўшакда ётишдан бош тортди. Юра эса, судраклаб уни тўшакка олиб борди…
Кейинги қийноқларни… Одам боласи тасаввур эта олмаса керак…
Ҳам зўрланган, азоблаб ташланган Таняни Юра калтаклай бошлади…
Аввалига аёлнинг боши ёрилиб қонига беланди ва полга юзтубан қулади. Бунга ҳам қаноат қилмаган Юра стуллардан бирини олди-да, унинг дуч келган ерига тушира бошлади. Натижада Таня ҳушидан кетди.
Юра кутилмаганда атрофни кўздан кечириб итларнинг бўйинбоғини топди ва ўша билан ҳушсиз ётган Таняни бўғишга тушди…
Маст, беҳуш аёл учун кўп куч керакмиди… Бир-икки хириллади-ю, жон берди…
— Ҳали сенам шу ердамидинг? — бир бурчакда титраб қақшаб ўтирган Верани кўрган Юра овозининг борича қичқирди. — Ҳа-а-а!.. Буёққа юр, энди сенинг галинг!..
Вера учун ҳам худди ўша сценарий такрорланди. Олдин Юра уни зўрлаб нафсини қондирди. Кейин… Юра уни ҳам ит азобида ўлдирди-да, ўзи шишага ёпишди…
* * *
Иккала аёл ҳам қишлоқда пиёниста сифатида машҳур эди. Шу сабаблими, одамлар уларга унчалик эътибор беришмасди.
Масалан, Таня ёлғиз ўзи ҳаёт кечирар, эри пиёнисталиги туфайли аллақачонлар ташлаб кетганди. Вера эса, қизи билан бирга эди…
Вояга етиб қолган қиз аввал онасини қаердадир ичиб юргандир-да, деган ўйга борди. Аммо орадан уч-тўрт кун ўтибди ҳамки, Танядан дарак йўқ. Қиз ўйлаб ўтирмай, милиция бўлимига бориб воқеани баён қилди…
* * *
Балки, қотилни топиш милиция ходимларига ҳам анча қийинчилик туғдирармиди… Тасодиф уларга ёрдам берди…
Баранов ўз жиноятини яшириш мақсадида Танянинг қизи борган кун эртасига милицияга қўнғироқ қилиб, уйида иккита мурда ётганини айтиб қолди. Милиционерлар тезда етиб келишди… Ана шундан сўнг ҳушёр терговчи айнан Юрадан шубҳаланиб аста-секинлик билан суриштирув ишларини олиб борди. Кўрибсизки, дастлаб жиноятни бўйнига олмаган, аксинча, энсаси қота бошлаган Юра бир-икки бор ертўлага тушиб чиққач, ҳаммасини оқизмай-томизмай сўзлаб берди.
Вилоят суди Юра Барановни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|