TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Журналистга ҳужум қилган туман раҳбарига нисбатан жиноий иш очилди
Хакасия Республикаси Ширин тумани ҳокими Сергей Зайцев журналист билан юз берган воқеадан кейин лавозимини тарк этиши керак бўляпти. Бу ҳақда Федерациялар кенгаши спикери Валентин Матвиенко маълум қилди.
ТАССнинг ёзишича, Валентин Матвиенко амалдорга нисбатан "энг қаттиқ чоралар”ни қўллашни таклиф қилди.
Федерациялар кенгаши аъзоси Алексей Пушков ўз навбатида, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳол барча амалдорлар учун белги эканини ёзган. Унинг сўзларига кўра, ОАВ вакилининг ҳар қандай саволига ҳам бу тарзда реакция билдиришга йўл қўйиб бўлмайди.
Маълумот учун, Ширин тумани ҳокими кабинетига келиб, ёнғиндан кейин янги уйлар қурилишига бюджет маблағларининг ишлатилиши бўйича савол берган "Россия 24” телеканали журналисти Иван Литоминга ҳужум қилди.
Сергей Зайцевга нисбатан журналистга қилган қўполлиги юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши очилди. Шунингдек, унинг тахминий коррупцион ҳаракатлари ҳам текширув объектига айланди.