Yakshanba, 29.12.2024, 09:37
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 28 » ЖУМБОҚ: “РАСПУТИННИ КИМ ЎЛДИРГАН?..”

12:55
ЖУМБОҚ: “РАСПУТИННИ КИМ ЎЛДИРГАН?..”
Маълумотларда келтирилишича, 1916 йил 16- дан 17 декабрга ўтар кечаси княз Феликс Юсуповнинг Петербургдаги саройида ўз даврининг машҳур башоратчи, табиби Григорий Ефимович Распутиннинг жони узилган. Баъзиларнинг фикрига кўра, Распутин ўша пайтларда сиёсий мавқега эришиш мақсадида бўлган махсус гуруҳга раҳбарлик қилган. У император ишончига кирган ҳолда ҳукуматни ўша гуруҳга силлиқчасига олиб беришни кўзлаган. Албатта, бу ҳам тахминлар холос…

Шахсий ҳаёти

Распутин 1871 йил 29 июлида Тюмен вилоятида таваллуд топган. Афсуски, бу вилоят кўпчилик учун ёпиқ эшик каби сирли бўлгани сабабли башоратчининг болалиги ҳақида тўлиқ маълумотлар бизгача етиб келмаган. Шуниси маълумки, у ёшликдан ўзини гўё актёрдек тутган. Ана шу йўл билан атрофдагиларни сўзларига ишонтира олган. Аммо башоратчи сифатида ўша даврда ҳам, ҳозир ҳам тенгсиз ҳисобланган ва ҳисобланмоқда.

Распутин башоратчилик фаолиятини Россия марказидаги монастирларнинг бирида бошлаган. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, Тюменга қайтиб, Праськова Федоровна исмли қизга уйланган. Улар Дмитрий, Мария, Варвара исмли фарзандларни дунёга келтиришган.

Башоратчи

Распутиннинг дунё миқёсидаги башоратларидан бири Иккинчи жаҳон уруши бошланишини аниқ айта олганидир.

Распутин ҳақида императорлар оиласининг яқин дўсти Анна Александровна Вирубова кундалик юритганди. У ўз кундаликларида башоратчи ҳақида деярли барча қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган.

Кундаликларда ҳамиша муаллиф Распутинни буюк башоратчи ва устоз сифатида улуғлайди.

— Кунларнинг бирида, — дейди муаллиф. — Распутин кутилмаганда немисларни бўралаб сўка бошлади. Уларни ичи қораликда, ҳасадгўйликда айблади. Сўнгра менга юзланди-да, «Улар Петербургни ўраб олишади! Кўпчилик очликдан ўлиб кетади! Худойим, қанча бегуноҳ одамлар ўлади-я! Бир бурда нонни қўлида ушлаб туришга зор қолади одамлар! Ҳа, уруш менинг ўлимимдан сўнг 25 йил ўтиб бошланади!» дея ҳайқирди…

Распутин 1916 йили ўлдирилган. Агар бу рақамга 25 ни қўшадиган бўлсак, шубҳасиз, 1941 рақами келиб чиқади. Қарангки, башоратчи ўшанда нафақат уруш, балки Ленинград блокадасини ҳам олдиндан башорат қилган экан.

Қолаверса, император Николай II билан ораларида жиддий келишмовчиликлар юзага келганда, Распутин унга қараб «Сен даҳшатли ўлим топасан, оила аъзоларинг билан бирга ўлдиришади сени» дея башорат қилган. Бу ҳам вақти келиб ўз исботини топди.

— Бир куни устоз тунда ойга қараб шундай деди: «Бир жиҳатдан қараганда, одамлар аҳмоқ. Лекин америкаликлар Ойда сайр қилишади. Ўз байроқларини ўша сайёрада қолдириб ортга қайтишади…»

— Вой, ойда ҳаво йўқ-ку! — дедим ҳайратим ортиб. Устоз эса: «Улар ҳаво тўлдирилган қутиларда ойга етишади. Аммо сен қўрқма, фазога биринчи бўлиб барибир руслар учади. Юрий Гагарин деган ажойиб йигит фазога учади.» деб жавоб қилди.

— Ие, княз Юрий Петрович-а? — сўрадим баттар ҳайратланиб.

— Аҳмоқ, қанақа княз? — жаҳли чиқиб мени уришди устоз. — Княз эмас. Сен билан биз уни кўрмаймиз ва танимаймиз…

1916 йили Распутин Япониянинг иккита шаҳарига ташланажак атом бомбаси ҳақида ҳам башорат қилди.

Вирубова бу ҳақда шундай ёзганди:

— Устоз тўсатдан безовталаниб, ҳаммани ибодат қилишга чақира бошлади. Ёнаётгган одамларни кўраётганини айтиб қичқирди. Орол ва иккита катта шаҳар кўзига кўринаётганини айтди. Япония деган давлатда атом бомбалари портлашини аниқ башорат қилди.

Распутин ўзининг халқ орасида башоратчи ва табиб сифатида машҳур бўлиб кетиши сирини муаллиф шундай изоҳлайди:

Устоз менга шундай деганди: «Ажойиб кунларнинг бирида аёл киши олдимга келиб эри ўлим билан олишиб ётганини айтди. Мен бордим ва аҳволини кўргач, тепасига шам ёқиб, ёнига крест қўйдим-да, қани, ўрнингдан тур-у, крестни қўлингга ол! Худога илтижо қил! Сен соппа-соғсан!, дедим. Эркак ўрнидан турди ва соғайиб кетди. Шу кундан эътиборан халқ менинг қабулимга шошадиган ва мендан кўмак сўрайдиган бўлди…»

Башоратчи ўлими ҳақида расмий маълумотлар

Тарихий манбаларда шундай маълумотлар бор. Княз Феликс Юсупов ўз даврида жинсий ожизлик касали билан оғриган ва Распутин уни даволаган экан. Распутиннинг ўзи эса ғалати касалликдан азобланарди. У фақат императорнинг онаси Мария Федоровнани севар, бошқа қиз-жувонлар башоратчи ва табибнинг эҳтиросини қўзғата олмасди. Мария Федоровна бўлса уни жинидан ёмон кўрарди. Распутиннинг кўзига кўринмаслик ниятида тез-тез Петрограддан узоқ манзилларга саёҳатлар уюштиришга мажбур бўларди. Императорнинг қизи Ирина эса бувисига жуда-жуда ўхшарди. Шу сабаблими, Распутин уни жонидан ортиқ яхши кўрарди. Мана шу нарса туфайли у Иринанинг Феликс Юсуповга турмушга чиқишига кескин қаршилик кўрсатган. Феликс Распутиннинг бу ҳаракатларини ўта айёрлик билан қарши олди. Уни император фармонига кўра, махсус меҳмонга чақириб, заҳарланган пирожнийлар билан сийлади. Афсуски, заҳар башоратчига заррача таъсир ўтказмади. Шунда Феликс унга қарата орқа тарафидан туриб тўппончадан уч марта ўқ узди. Распутиннинг жасадини кейинроқ аравага ортиб Нева дарёсига чўктириб юборишди.

Яна бошқа тахминлар

Башоратчи Распутиннинг ўлими билан боғлиқ маълумотлар Франция элчиси Жорж Палеолог кундаликларида сал бошқачароқ тус олган. Элчининг ёзишича, аслида заҳар Распутинга таъсир ўтказган ва у ҳолсизланиб қолган. Княз Феликс унга қарата тўппончадан икки марта ўқ узгач, башоратчи ўзини қўлга олиб боққа эмаклаб қочган. Боғда уни яна бир шахс кутиб олган-у, бел қисмига қарата икки карра тўппончасидан ўқ узган. Распутин қимирламай қолган. Шунда Юсупов югуриб келиб, Распутиннинг мия қисмига шафқатсизларча тепа кетган. Башоратчи ўлганига амин бўлишгач, жасадини музлаган дарёга улоқтиришган.

Жумбоқ

Профессор Д. П. Косоротов етакчилигидаги врачлар гуруҳи Распутиннинг жасадини экспертизадан ўтказганда, юқорида ўртага ташланган тахминлар тўлиқ ҳақиқатга яқин эмаслиги маълум бўлган. Масалан, Распутиннинг чап биқинида жуда чуқур жароҳат изи аниқланган. Бу жароҳат тўппонча эмас, балки қилич туфайли пайдо бўлганига профессорда умуман шубҳа қолмаган. Шу билан бирга, айнан шу жароҳат ҳақида ҳеч ким маълумот келтирмаган. Қолаверса, башоратчининг ўпкасида сув йиғилганлигини аниқлашган. Бу эса дарёга ирғитилган маҳал Распутин ҳали тирик эканини билдиради.

— Яна шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардимки, — дейди Косоротов. — Распутин ўлдирилаётган маҳалда 45 ёшда бўлган. Шу жумладан, у ғирт маст эди. Чунки экспертиза унинг организмида коньяк ичимлигидан из қолганини кўрсатиб берган.

Распутиннинг ўлими билан боғлиқ тергов материаллари ҳам изсиз ғойиб бўлган. Баъзи маълумотларда айтиладики, уларни Николай II 1917 йили Царское Селодаги саройи ичкарисида ёқиб юборган. Аммо Николай 1917 йил 9 мартида Царское Селога ташриф буюрган. 8 март куни эса унинг саройи большевиклар томонидан тинтув қилинган ва элликта қалин жилдлар қўлга киритилган. Жилдларда Николайнинг турли юқори лавозимли шахслар билан муносабатларига оид ҳужжатлар сақланган. Аммо Распутиннинг ўлими билан боғлиқ тергов материаллари жилдлар ичидан топилмаган. Хўш, у ҳолда материаллар қаерга ғойиб бўлди? Бахтга қарши, бу ҳам ҳануз сирлигича қолиб кетмоқда.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX | Ko'rildi: 216 | Qo'shdi: #Yangilik, #новости, #xabarlar, #habarlar, #uznews, #news, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz