Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади...
"Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди.
Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда бирдан жойимда тўхтаб қолдим. Масжид дарвозаси олдида Милиция ҳодимлари турарди. Мен бу ҳақида умуман ўйламаган эдим. Боламни елкамдан олиб ерга қўйдим. Милиция ҳодимларидан бири бизни кўриб бироз тикилиб турди. Сўнгра биз томонга кела бошлади. Очиғи кўнглим ғаш бўлди. Боламни масжиддан тўсишмоқчи бўлишгани учун эмас, умрида илк бора Аллоҳнинг уйига қадам қўйган мўрғак боламда ёмон хотира ва Милиция ҳодимларига нисбатан адоват шаклланишидан. Болам эса кўзида қувонч ва ҳаяжон билан масжидга келаётган мусулмонларга қарар, бармоқларимда маҳкам сиқиб, ўзида йўқ қувончни намоён қиларди. Айнан ушбу ҳолатида масжидга кирмаса болажонимни нақадар ранжишини ўйлаб янада маҳзун бўлдим.
Милиция ходими олдимизга келиб гап очди:
– Бу ерда нима қилиб турибсизлар?
– Масжидга келдик амаки – деди, болам мендан олдин қувончини яшира олмай.
– Унда нима қилиб турибсизлар?! Кирмайсизларми?
Кичкинтойни совуқда ушлаб турманг! – деди.
Мени ҳолатимни тасаввур қилаверинг. Мен ўғлимданда кўпроқ севиндим. Масжид томон оҳиста қадам ташладик.
– Бизни ҳам дуо қилинг, илтимос, – деди паст овозда.
Болам эса "Дадажон, бу амаки масжидга кирмайдиларми?” деб, саволга тутди.
"Бу амакинг сени, мени ва масжидга келганларни тинчлигини ҳимоя қилади”, дедим ғурурланиб...
Умримда илк бор Милиция ходимларимиз билан фахрландим...
Халқимиз ҳали ҳам орган ходимларига ишонишни истар экан. Ходимлар орасида шундай меҳрибон ва ғайратли Ватанпарварларимиз кўпаяверсин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|