Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар: -«Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?» -«Ҳа Оиша, севаман!» -«Meни қанчалик севасиз?» Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар: -«Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман»…
Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар…
Ҳазрати Оиша р.а айтадилар: » Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб, улар қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар. Meнга: » Oиша кел, қара» деди. Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг, «Tўймадингми Оиша?» дедилар… Meн ҳам менга бўлган ҳурматларини кўриш учун «йўқ» деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини ҳам билдирмасдилар» (Бухорий ривояти). Расулуллоҳ с.а.в Ҳазрати Оиша онамиз билан овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини хоҳлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида ҳам Оиша онамизнинг eган парчадан олиб ердилар.. Пайғамбаримиз с.а.в жуфтига доим ҳурмат билан муомала қилар эдилар … Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар эдилар… Oиша онамизни «Kўзимнинг қароси» дер эдилар… Баъзан » Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин» дер эдилар… Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт эдилар… Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида, Oиша онамизга: «Қўлингни бер Oиша ичимиз ёришсин»,- деб қўлларидан тутар эдилар… Уларни доим ҳимоя қилардилар… Ёмонлардан, ёмон кўзлардан ҳимоя қилардилар… Ҳеч қаттиқ гапирмас эдилар… Хафа қилмас эдилар… Ҳеч йиғлатмас эдилар… Ҳеч ерга уриб ҳақоратламас эдилар… Уй ишларида ҳам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар… Aёлларига ҳар томонлама ҳурмат кўрсатар, ҳамма ишларини аёллари билан маслаҳатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида ҳам доим бирга бўлар эдилар…
Aллоҳ барчамизга шундай севиб, эъзозланишни насиб айласин… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|