Seshanba, 31.12.2024, 01:35
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 12 » “Жониворлар ҳаёти” туркумидан: “ЕЛЛОВСТОУН ҚЎРИҚХОНАСИНИНГ ХУШОМАДГЎЙ ҚОРА БЎРИСИ…”

06:45
“Жониворлар ҳаёти” туркумидан: “ЕЛЛОВСТОУН ҚЎРИҚХОНАСИНИНГ ХУШОМАДГЎЙ ҚОРА БЎРИСИ…”
Оғир кунлар ортда қолади

Елловстоун қўриқхонасининг миллионлаб квадрат метрларга чўзилган кенгликларида ваҳший ҳайвонлар, қушлардан тортиб қурт-қумурсқагача топилади. Уларнинг ҳар бири ўз ҳаёт тарзига эга. Барчалари яшаш, тирик қолиш ва авлод давомийлигини таъминлаш ҳаракатида елиб югуришади.

Эндигина бир ёшга қадам қўйган Алекс лақабли қора бўрининг онаси ҳам тўрт боласини боқиш, оёққа турғазиш ташвиши билан яшайди. Бироқ унга ёлғизлиги ҳар қадамда панд беради. Ўзидан орттириб тўрт бўриваччасининг қорнини тўйдиришга қийналади. Чунки ови ҳар доим ҳам бароридан келавермайди. Баъзида шерлар, йўлбарслар ўлжасини тортиб олишади. Шундай лаҳзаларда жуда ўксинади. Болаларига маъюс боқади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб келади.

— Кошкийди сенлар тезроқ катта бўлсаларинг! — Алексга юзланди онаси. — Ов қилишни ўрганиб, то бошқа макон қуриб кетгунингча мениям ишимни қўлимдан олармидинг. Бир парча гўштни онамга деб тутқазармидинг…

Бу нолишлари Алекснинг кўнглини бўшатиб юборди. Бир онасига, бир икки синглиси ва «Жаноб 248» лақабли укасига жавдиради.

— Йўқ, ойи, — онага яқинлашиб суйкалди Алекс. — Мана кўрасиз, мен ҳозироқ бориб сизга каттакон кийикни овлаб келаман. Ахир, кап-катта бўлиб қолдим-ку!

— Э, ҳали ёшсан, — бошини терс бурди она. — Унгача ҳали кўп йиллар бор.

— Ҳечам-да! Рухсат беринг, бир бориб яна ов қилиб кўрай!

— Билганингни қил!

Она нари кетгач, Алекс қондошларига кўз қисди-да, кийиклар ўтлайдиган яйлов томон чопиб кетди.

Алекс кийиклар атрофида узоқ вақт ўралашиб юрди. Улар шу қадар кўп эдиларки, қай бирини танлашни билмай боши қотди. Аксига олгандек, кийиклар бўри хавфини сезиб тобора яйловдан узоқлашиб боришарди.

"Ҳов анавинисини қуваман, — ўйлади ўзича Алекс. — Кўринишидан тез чопадиганга ўхшамаяпти. Ҳозир унга етиб оламан-у, бир ҳамла билан ерга қулатаман. Ойим роса хурсанд бўлади…”

Йўқ, Алексга тажриба етишмади. Кийик шериклари каби жуда чопоғон экан. Қора бўрини чангида қолдириб кетди…

Ўгай ота

Она охири бир қарорга келгандек, болалари уйқуга кетган кечаларнинг бирида очиқ майдонга чиқди ва ув торта бошлади.

Бу бўриларнинг умр йўлдоши чақириш белгиси. Хоҳ эркак, хоҳ урғочи бўлсин, ўзига тегишли белгини ўнлаб чақирим наридан ҳам эшитади ва белги берганнинг ҳузурига етиб келади.

"Мана, баҳор келди, — хаёлидан ўтказди она бўри. — Айни никоҳ мавсуми. Агар инсофли, диёнатли эркакни учратсам, болаларимга бош бўларди. Тирикчиликдан қийналмасдик…”

Орадан уч соатча вақт ўтиб, она бўрининг орзуси ушалди. Басавлат, бақувват кулранг эркак бўри унга яқинлашиб келди. Муҳаббатга ташна вужудлар титради…

Ҳақиқий овчи

Алекснинг ўгай отаси она айтганидан-да афзалроқ экан. Янги оилага қўшилган кунданоқ болаларни боқиш ҳаракатига тушди. Айниқса, Алексни овга ўргатиши унга жуда ёқди.

— Сен кийиклар ортидан югуриб бекорга вақт ўтказма, — тайинлади ўгай ота Алексга. — Олдидан тўсиб чиқиб бўғзига чанг сол! Ана шунда кўзлаган ўлжани осонгина қўлга киритасан.

Алекс ўгай отанинг кўрсатмаси билан илк бор янги ов усулини қўллаб кўрди. Она кийикка етиб олиб, йўлига кўндаланг бўлди ва жонҳолатда бўғзидан тишлади. Кўрибсизки, кийик бир-икки силтаниб, қора бўрининг оёқлари остига йиқилди.

Катта йўл олдидан

… Орадан йиллар ўтди. Алекс олти ёшга етиб, мустақил ҳаётни кўзлаб қолди. Энди овда, бақувватликда тенгсиз навқиронга айланган қора бўри кунлар ўтгани сайин янги оила, суюкли ёр ҳақида орзулашдан бўшамасди.

— Сизлар билан хайрлашишга келдим, — кунларнинг бирида укаси, сингил, она ва ўгай отасига юзланди Алекс. — Мен бугун олисларга кетмоқчиман. Ўзим алоҳида ҳаёт қурмоқчиман.

Она унга зимдан тикилиб турди-да, нари кетди.

— Нима қилай? — ув тортиб ўғлининг қарорини маъқуллади у. — Одатларимиз бор бўлсин! Бизларни унутма! Агар омадинг чопиб бўрилар тўдабошисига айлансанг, албатта укангни ҳузурингга чорла! У ёлғизланиб қолмасин!

Алекс барча яқинлари билан бирма-бир видолашиб, бошини қуйи солганча йўлга тушди.

Урғочилар макони

Алекс табиатан жуда шўх ва эҳтиросли эди. Ҳаётда юзлаб урғочиларни севишни, уларга ягона сирдош бўлишни орзу қиларди. Шундай хаёллар билан Елловстоун қўриқхонаси бўйлаб бир неча ўн чақирим йўл босиб улкан бир тепалик қаршисига келди-ю, таққа тўхтади. Шу яқин орада урғочи бўрининг увлаши қулоғига чалинди.

"Овози жуда жарангдор ва ёқимли экан, — ўйлади ўзича тепаликка тирмашиб. — Шу менинг илк муҳаббатимга айланади. Фақат меники бўлади…”

Урғочи ўзи томон келаётган қора, келишган бўрини кўргач, увлашдан тўхтаб унга пешвоз чиқди.

— Сен менга ёқдинг, — белги берди Алекс урғочига суйкалиб. — Қоматинг кўнглимдагидек экан. Жуда бақувват ва ҳиссиётга бой экансан. Кел, тақдиримизни боғлайлик!

— Хўп, азизим, сендай келишган бўрининг истагига қарши бора олармидим. Юр, ҳов анави яйловда сайр қиламиз!

Шу пайт тепалик ортидан бир тўда бўрилар юқорилаб келди. Урғочи уларни кўрди дегунча ўзини Алекснинг панасига олди.

— Менинг тўдам келяпти, — дегандек бош ирғади у. — Ҳов анави басавлат бўри отам «Жаноб 480» бўлади. Азизим, обрўйинг борида қочиб қол! Отам жуда жаҳлдор. Сени мен билан бирга кўрдими, энди тамом. Қасд олмай қўймайди!

Алекс «Жаноб 480» нинг қандай куч ва қудратга эгалигини басавлат жуссаси, бақувват оёқларидан сезиб турарди. Урғочи ҳақ. Бундайларга қарши курашиб бўлмайди. Устига устак улар кўпчилик. Талаб ташлашади.

Алекс тобора яқинлашиб келаётган тўданинг олдига тушиб астойдил қоча бошлади.

"Бу ярамаслар етиб олишади барибир, — йўл-йўлакай фикрлаб борарди Алекс. — Нима қилсам экан?.. Ҳа, ана, катта йўл ўтган экан. Шу тарафга қочаман…”

Серқатнов йўл Елловстоун қўриқхонасининг қоқ ўртасини кесиб ўтган. Йилига юзлаб йиртқичлар билиб-билмай йўлга чиқиб машина ғилдираклари остида ҳалок бўлишарди.

Кейинги вақтларда ҳеч ким ҳаётини хавфга қўйишни хоҳламай қўйди. Ҳатто, ўлжаси йўл томон қочса, ундан умидини узиб ортга қайтишни маъқул кўришади.

Буни Алекс онасидан эшитганди. Ўйлаб ўтирмай таваккал йўл ўртасига чиқди. «Жаноб 480» шу заҳоти оиласини тўхтатди. Улар бир муддат қора бўрини кузатиб туришди-да, ортга қайтиб кетишди.

Хуфиёна учрашувлар

Алекс орзусига етди. «Жаноб 480»нинг тўрт қизи бор экан. Барчаларининг кўнглига йўл топа олди. Отанинг эрка қизлари кунига навбатма навбат қора бўри истиқболига чопадиган, унинг меҳридан баҳра оладиган бўлишди. Алекс эса «Жаноб 480» хавф солди дегунча йўлдан паноҳ топарди.

Нима қилсин? Жоҳил ота ниҳоят тушунди. Қизларининг талпинишлари, илтижолари кўнглини юмшатдими, Алексни ўз оиласига қабул қилди. 

Мен етакчиликка даъво қилмайман 

… Ҳозир Алекс ўн олтига қадам қўйди. «Жаноб 480» аллақачон оламдан ўтиб кетган.

Аслида бўрилар ўн беш йилдан ортиқ яшашмайди. Шу сабаблими, барча таниш-билишлари Алексга ҳавас қилишади. Ўн олти ёшда ҳам бу қадар кучли, абжир ва эҳтирослилига қойил қолишади.

Фақат Алекс етакчиликка даъво қилмайди. Бу ишни уч йил олдин қидириб келган қадрдон укаси «Жаноб 248»нинг зиммасига юклаган. Ўзи эса ими-жимида қўшни тўдалардаги урғочиларни учрашувга чорлайди. Улар билан вақтини хушлашга ошиқади. Гоҳи-гоҳида тўдасидаги ёш бўриларга ов қилиш сирларини ўргатган бўлади.

Фақат тез-тез кутилмаган безовталик Алекснинг қалбини ўртайди. У қур-қур хавотир аралаш узоқ-узоқларга боқади. Кимларнидир излаган бўлади.

Ахир… Умри давомида ўнлаб урғочиларнинг кўнглини олди. Демак, қаерлардадир унинг фарзандлари яшашади. Қизиқ… Уларнинг сони қанча экан?..

Шуларни ўйларкан, тўйиб-тўйиб ув тортгиси, шу баҳонада ички дардлардан фориғ бўлгиси келади. Афсуски, вақт зиқ. Ҳали замон қўшни тўдадаги янги севгилиси ташриф буюради. Уни бағрига олмаса бўлмайди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 314 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz