1. Фил суяги 9 килограммгача вазнга эга.
2. Чумоли ҳеч қачон ухламайди. Фақат қиролича чумолигина бир кунда ўртача 90 дақиқа дам олади. Шунда ҳам кўз юммасдан.
3. Дунёда ҳуришни билмайдиган итлар ҳам бор. У «Бассенжи» зотига мансуб ит.
4. Йирик кальмарнинг кўзи катталиги баскетбол тўпи ҳажмига тенг.
5. Бегемот туғилажак боласини ерга йиқилиб жароҳат олишдан асраш ниятида уни сув остида дунёга келтиради.
6. Оққушнинг танасида ўртача 25000 та пат мавжуд.
7. Илон дунёни кўз эмас, қовоқлари орқали кўради.
8. Агар каламушни қитиқласангиз, худди одам каби қотиб-қотиб кулади.
9. Қундуз бир кечада 300 метр узунликдаги ерости йўлини ковлаб битира олади.
10. Денгиз мушуклари сув остида нафас олмасдан 2 соатгача тура олади.
11. Қарға ҳам ақлли, ҳам ҳазилкаш. У итнинг орқа томонидан билдирмайгина келиб думидан тишлаб қочади.
12. Жираф товуш тўқималарига эга эмас. Шу сабабли овоз чиқара олмайди.
13. Букри кит турининг товуши энг баланд ҳисобланади. Унинг товушини 20 километр узоқликдан ҳам бемалол эшитса бўлади.
14. От жуда мустаҳкам хотирага эга. У бир марта кўрган одамни, йўлни, буюмни ва манзилни бир умрга эслаб қолади.
15. Коаланинг бармоқ излари худди одамникига ўхшайди.
16. Тимсоҳ тилини чиқара билмайди.
17. Оқ айиқ чапақай бўлади.
18. Олтин балиқчанинг хотираси ҳар қандай воқеа-ҳодисани уч сониягина ўзида сақлаб туради холос.
19. Медуза ўлим топгандан кейин ҳам тишлаб олиш имкониятига эга.
20. Гўнг қўнғизи ўз вазнидан 50 ҳисса кўпроқ юкни кўтара олади.
21. Денгиз отлари бир-бирининг думига думини боғлаган ҳолда сузади.
22. Туяқушнинг кўзлари юрагидан ҳам каттароқ.
23. Капалак емишни оёқлари ёрдамида татиб кўради.
24. Бургут соатига 250 км тезликда учади.
25. «Ўқотар қурбақа» заҳарининг бир томчиси 2200 кишини баравар ўлимга маҳкум этади.
26. Шер то икки ёшга етмагунча ириллай олмайди.
27. Пингвиннинг эркаги урғочини севиб қолса, қўлини сўраш учун унга тош ҳадя этади. Агар урғочи турмушга чиқишга розилик билдирса, тошни ўз инига беркитиб қўяди.
28. Товус хўрознинг энг яқин қариндоши ҳисобланади.
29. Янги туғилган фил боласининг вазни 100 килограмм атрофида бўлади.
30. Мовий китнинг вазни учта фил вазнига тенг.
31. Ниначи ҳам олдинга, ҳам орқага, ҳам икки ёнга бирдек уча олади. У парвоз қилганда, тезлиги соатига 100 км гача етади.
32. «Тарантул» ўргимчаги икки йилгача емишсиз яшай олади.
33. Саҳрои Кабирдаги «кумуш чумолилар» +158 даража иссиқда ҳам яшаб қолади.
34. Япониядаги макаки маймунлари савдо автоматларидан бемалол нарса харид қила олади.
35. Сичқоннинг суяклари одамникидан кўп. Уларда 230 та суяк бўлса, одамда 206 та суяк мавжуд. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|