Аввало шуни таъкидлаш лозимки, дунё тиббиётида эвтаназия деган бир соҳа пайдо бўлган. Бу беморнинг ўз ризолиги билан врачлар кўмагида ёруғ дунёни тарк этишидир. Кўплаб мамлакатларда эвтаназия қонунлаштирилган. Ўлишни истаган бемор врачларга шу ҳақда мурожаат этади. Аризаси тасдиқлангач, инъекция ёрдамида уни ўлимга маҳкум этишади. Лекин нидерландиялик 17 яшар қиз Ноа Потховеннинг ўлишни хоҳлаётгани врачларни даҳшатга солиб қўйди.
Тўғри, бу қиз болалигида номусига тажовуз қилишлари оқибатида депрессия ва анорексиядан азоб чекарди. Қиз анча олдин эвтаназия ёрдамида уни ўлдиришларини сўраган. Аммо бу амал 17 ёшдан бошлаб содир этилиши қонунда белгилаб қўйилгани сабабли врачлар розилик беришмаганди. Яқинда 17 ёшга тўлгач, икки кун ўтиб қиз инъекция ёрдамида ёруғ олам билан видолашди.
Ота-онаси, яқинларининг қиз шундай қарорга келганидан умуман хабари йўқ эди. Барчалари даҳшатда қолишди албатта. Бироқ беморнинг хоҳиши врачлар учун қонун…
Ноа кўп йиллардан бери руҳий хасталар шифохонасида дард билан олишарди. 16 ёшида «Ғалабами ё ўрганишми» деб номланган китоб ёзди. Китобдан ўз бошидан кечирган воқеалар ўрин олган.
Ноа ўлимга юз тутишдан олдин яқинларига видолашув мактуби қолдиришни ҳам унутмабди. Барибир ота-она-да, яқинлари мактубни ўқиб қон йиғлашди.
Аслида Голландия қонунларига кўра эвтаназияга 12 ёшдан рухсат берилади. Фақат беморнинг қарорини ота-онаси ҳам тасдиқлаши лозим.
2017 йили бу мамлакатда жами 6, 5 минг нафар бемор айнан эвтаназия йўли билан ўлимга юз бурди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|