Қадим-қадимларданоқ одамлар, халқлар фолбин, жодугар, башоратчиларни хуш кўрмаган. Айниқса 15- асрларда католиклар черковлари фолбин, жодугар, башоратчиларга қарши шафқатсизларча кураш олиб борган. Ўша асрнинг ўзидаёқ Европада 100 000 нафарга яқин одам қора жодуда айбланиб қатл этилган. Аниқроғи, ўша давр қонунига кўра тириклай ёқиб юборилган.
Қадимда фолбин, жодугарни аниқлаш одамларга қийинчилик туғдирмаган. Бошқачароқ айтганда, кимнинг сочлари малла рангда бўлса, ўша жодугар ҳисобланган. Айрим ҳудудларда аёл ёки эркакнинг жодугар ёки аксинча оддий одамлигини аниқлаш учун бўйнига улкан тош бойлаб сувга чўктиришган. Агар сув остидан чиқиб кета олса, у жодугар дея ҳисобланган. Чиқа олмай чўкиб кетса, афсус чекишган-у, тавба қилганча кетаверишган. Шунинг оқибатида эса бир бегуноҳ банда ўлим топган.
Тарихий маълумотларга кўра Европада охирги жодугар аёлни 1782 йили қатл этишган. 1735 йили эса Англия ҳукумати жодугарлик жиноятини фирибгарлик қилиб ўзгартирди. Энди ушбу қонун бўйича жоду усталари қатл этилмайдиган бўлди. Худди шу қонун 1940 йилга қадар ўз кучида қолди. 1951 йили жоду усталарини жазолаш жиноят мажмуасидан буткул олиб ташланди.
Аммо жодугарларга қарши кураш бизнинг бугунги кунимизда ҳам давом этмоқда. Масалан, Кенияда 2008 йили оломон 11 кишини жодугарликда айблаб тириклай ёқиб юборган. 2009 йил мартида эса Гамбия ҳукумати тарафидан жодугарлик, фолбинлик, башоратчиликда айбланиб 1000 киши ўғирлаб кетилган ва сирли тарзда ўлдириб юборилган. Ҳиндистонда ҳам жодугарларга қарши шафқатсизларча муносабатда бўлишади. Айрим штатларда яшовчилар бу курашни ўз манфаатига бўйсундириб ҳам олган. Масалан, кимгадир ер, пул керак бўлса, ҳимоясиз аёлни шартта ушлайди-ю, жодугарликда айблайди. Кўрибсизки, бу одамнинг фикрига бошқалар ҳам қўшилади ва айбланувчи аёл ўлдириб юборилади. Олчоқ бўлса ёвуз ниятига етади. Бегуноҳнинг ерини ёки пулини ўзлаштириб олади-ю, ҳеч нарса бўлмагандек яшайверади. Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 1995-2009 йиллар оралиғида Ҳиндистонда 3000 га яқин одам жодугарликда айблаб ўлдирилган. Папуа-Янги Гвинеяда бу жиноят учун 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этишади.
Дарвоқе, жоду, фол очиш, башорат қилиш Исломда қатъиян тақиқланади. Ундай кимсалар иблиснинг етагида дея ҳисобланади. Иблис етагида қолдими, демак, фолбин, жодугарлар Оллоҳга ширк келтирган. Оллоҳга ширк келтирдими, демак, Яратганнинг ғазабига дучор бўлиши шарт. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|