Seshanba, 31.12.2024, 02:27
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 23 » Жоду қилинган одамлар.. (+фото)

10:16
Жоду қилинган одамлар.. (+фото)
«Facebook» ижтимоий тармоғида сеҳр-жодуга оид шундай расмлар тарқалдики, ушбу суратларни кўриб, одамнинг эти жунжикади.

Суратлар тагига «Мисрнинг Асют вилоятидаги қабрлардан топилган Аллоҳ лаънат қилгур сеҳргарларнинг ҳунарлари» деган изоҳ ёзилган бўлса-да, ушбу расмлар кўпчилик фойдаланувчилар томонидан қаттиқ танқидга олинди.



Энг қизиғи, бундай ишларнинг гуноҳ ва куфрлигини билсак-да, орамизда ҳам шу каби ишлар билан шуғулланувчилар борлиги, ўз «ҳунар»ларини таклиф этишдан қўрқмайдиганларнинг учраши, даҳшатлиси, айримларнинг «Оиламни сақлаб қоламан», «Эримни ўзимга иситяпман», «Маълум бир лавозимга эришаман», «Фалончининг мансабига эга бўламан» деб қилаётган ҳаракатлари ҳақида нафақат кўп бора эшитамиз, балки бу каби ишларга гувоҳ ҳам бўламиз.

Қуйида ушбу ишларнинг қанчалик оғир гуноҳлиги тўғрисида тўхталишга қарор қилдик. Тўғри, бу мавзуда кўп ёзилган, лекин диний билимимизнинг камлиги жамиятимизда «иссиқ-совуқ қилиш», «жодулаш» каби ишларнинг авж олишига имкон яратмоқда, десак адашмаймиз. Сеҳр-жоду иймонимизга катта хатар солувчи нарсалардан бири экан, унга ишониш борасида аёлларимизнинг  пешқадамлиги жамиятимизнинг оғриқли муаммосидир.

ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?

Сир эмаски, ҳар бир халқда, ҳар бир элатда ўзига хос иримлар бор. Улар асрлар оша одамлар шуурига жойлашиб, ҳақиқат тусини олган. Бу борада ўзбек халқи ҳам «бой хазина»га эга. Айниқса, мунажжимлар, фолбинлар, жин чалишлар, иссиқ-совуқ масалаларидаги қарашларимиз ҳақиқат ва ёлғонга қоришиб кетган. Ўзбекистон мусулмонлар идораси мана шу масалалар юзасидан фуқаролар томонидан йўлланган саволларга Қуръон оятлари ва ҳадислар мисолида аниқ маълумотлар келтириб ўтган.

Сеҳр-жоду ва дуохонлик шариатга зид, Аллоҳ таоло бундай огоҳлантирган:

«Яна (улар) Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир эмас эди, лекин одамларга сеҳр (жоду) ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир эди. (Икки фаришта): «Биз фақатгина синов (воситаси) миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма», деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар. Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар. (Хуллас) ўзларига фойдасиз, балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. Уни (Аллоҳнинг китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба) ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!» (Бақара, 102-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Ҳалок қилувчи етти нарсадан сақланинглар: Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр-жоду қилиш; ноҳақ одам ўлдириш; рибохўрлик; етимнинг молини ейиш; жанг майдонидан қочиш; покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш».

Эътибор қилган бўлсангиз, бу ерда саналган еттита гуноҳнинг барчаси жамиятда турли шаклларда учраб туради.

СЕҲР-ЖОДУНИНГ ЯРАТИЛИШИДАГИ ҲИКМАТ НЕЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур юқоридаги саволга қуйидагича жавоб бердилар:

— Қуръони Каримнинг гувоҳлик беришича, сеҳр-жоду инсониятга Сулаймон алайҳиссалом даврларидан бери маълум. Савол туғилиши мумкин: хўш, сеҳр зарарли нарса экан, у нега одамларга ўргатилди? Биз ишонамизки, Аллоҳнинг ҳеч бир иши ҳикматдан холи эмас. Жумладан, сеҳрнинг яратилиши ва айрим бандаларига ўргатилишидан ҳикмат — синовдир.

Cеҳрни икки фаришта (Ҳорут ва Морут) орқали Сулаймон қавмига таълим берар экан, Аллоҳ бу илмни: «Эр-хотинни ажратишга, қариндош-уруғ, дўст-биродарлар орасига нифоқ солишга, умуман, одамлар орасини бузишга ишлатманглар», дея огоҳлантиради.

Афсуски, одамлар Яратганнинг сўзига парво қилмадилар. Улар сеҳрни ўрганишгач, одамлар орасини бузишга, эр-хотин ўртасига нифоқ солишга ўтдилар ва гуноҳкор бўлдилар.

Сеҳр-жоду қилиш Сулаймон алайҳиссалом даврларидан пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларигача давом этиб келди ва унинг таърифи, сеҳр қилувчиларнинг оқибатда қандай азобга дучор бўлишлари бандаларига Қуръон орқали билдирилди. «Сеҳргар эса қаерда бўлмасин, зафар топмагай!» (Тоҳо сураси, 69-оят).

Сеҳр-жоду билан шуғулланиш ҳам, ўз манфаати йўлида ундан фойдаланиш ҳам ниҳоятда катта гуноҳ саналади.

Албатта, сеҳр билан ҳамма ҳам шуғулланолмайди. Бинобарин, бугун халқимиз, айниқса, аёлларимиз орасида учраб турадиган: «Фалончига овсини ёки қўшниси жоду қилибди, фалон фолчи ёки ромчига бориб, томоғидан ўша жодуни олдирган эмиш» ёхуд «Писмадончининг иши юришмаётган экан, фолчига борса, унинг йўлини фалончи душмани «боғлаб» турганини айтибди», қабилидаги гапларнинг бари ёлғон.

Ёки минг ачинарли бўлмасин, баъзи юртдошларимиз турмушга чиқолмай турган қизларининг «бахтини кимлардир «боғлаб» — тўсиб тургани»га чиппа-чин ишонишади. Қизларининг бахтини Аллоҳдан сўраш ўрнига, ҳалиги фолчи-ромчиларга, «қайтарма қилиб қўювчи»ларга югуришади. Боя айтганимиздек, сеҳр бор нарса, йўқ эмас, бироқ у билан ҳар ким ҳам шуғулланолмайди. Биринчидан, сеҳр иброний тилда қилинади, бу тилда сўзлашадиган кишилар ҳеч қачон «сизнинг қўшнингизга ёки овсинингизга, борингки, сиз гумон қилаётган «душман»ингизга «сеҳр-жоду илми»ни ўргатмайди.

ЖОДУГА ИШОНИШ ШИРКДИР!

Сеҳргар, шак-шубҳасиз, кофирдир. Аллоҳ таоло айтади:

«Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара сураси, 102-оят).

Малъун шайтоннинг одамларга сеҳр ўргатишдан кўзлаган бирдан-бир мақсади — уларни мушрикка айлантириш.

* * *

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Фолбин сеҳргардир, сеҳргар эса кофирдир», деганлар.

* * *

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).

Иссиқ-совуқ Аллоҳ таоло битган тақдирга таъсир этади, деб эътиқод қилишади. Бу эса ширкдир.

* * *

Хитобий розияллоҳу анҳу айтадилр: «Агар Қуръон ёки Аллоҳ таолонинг исмлари билан дам солса, бу мубоҳдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга дам солиб: «Сизларни Аллоҳнинг тўлиқ калималари ила ҳар бир шайтону ҳашаротдан ва ҳар бир ёмон кўздан Ўз паноҳида сақлашини сўрайман», дер эдилар» (Ҳоким ривояти).

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрлари:

Фарида Орипова: Афсуски, эрини ўқитиб юрадиган аёлларга бунинг гуноҳлигини айтсангиз, «Иситсам ўзимга иситяпман-ку, домлага ўқитяпман-ку», дейишади.

Бугун жамиятда энг кўп тарқалган, одамлар иймонига, маънавиятига жуда катта хатар солаётган сеҳрга нисбатан ақидамиз шундай: сеҳр бор нарса, у таъсир қилади, аммо динимиз таълимотига кўра, бу иш билан шуғулланиш ҳам, уни тарғиб қилиш ҳам мумкин эмас!

Диля Ҳасанова: Саводсизлар бор экан, бу дунёда уларни аҳмоқ қилиб пулини шиладиганлар доимо бўлади.

Энг ачинарлиси, одамларимиз на дунёвий тушунчага, на тўғри диний тушунчага эга. Афсуски, кўпчилик одамларнинг эътиқоди паст.

Азиза Лутфиллаева: Аллоҳ жазосини берсин сеҳргарларнинг, охиратини ўйламайдиганлар. Қани эди, бўрон туриб шу жодугарларнинг ҳаммасини териб, қириб юборса…

Юлдуз КОМИЛОВА, исломшунос:

— Аллоҳ таолонинг изнисиз Ер юзида ҳеч ким    бошқа бировга зарар ҳам, фойда ҳам этказа олмайди.

Мусибатга сабр қилмасдан сеҳргар, фолбин, коҳинга бориб, шифо ёки ёрдам сўраш шаръан ҳаромдир. Бу иш билан киши катта гуноҳ қилган бўлади. Уни ҳалол деса, Аллоҳ сақласин, диндан чиқади.

Мусулмон киши ўзига етган ҳар бир нарсани Аллоҳдан деб билиши керак. Яхшилик етса — шукр, мусибат етса — сабр қилади. Ана шунда гуноҳи кабиралар домига тушиб қолишдан ўзини ҳимоялаган бўлади. Ҳаммамизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR | Ko'rildi: 371 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz