Ижтимоий тармқоларда Жиззах вилоятида эркак кишини бакалажкага ўтирғизган ҳамда аёлнинг оёғини ўпишга мажбур қилган аёл ва унинг шериги жазоланди.
Ғаллаорол тумани, «Ғўбдин» ҚФЙ, Нурафшон кўчасида яшовчи С.А. туман ИИБ бошлиғи номига фуқаро А.П. ва бошқалар томонидан шаъни ва қадр-қиммати камситилганлиги, уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилинганлиги ва бу ҳақидаги видеотасвир интернет тармоғида тарқатиб юборилганидан норози бўлиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Аниқланишича, фуқаро С.А. 2018 йил 5 сентябрь куни А.П. билан телефон орқали танишиб, у билан шу куни соат 15:00 ларда «Ғаллаорол деҳқон бозори» олдида учрашишни келишган.
Фуқаро С.А. А.П.га жинсий алоқада бўлишни таклиф қилганлиги сабабли, А.П. яқин таниши бўлган Б.Х.га бу ҳақда айтиб, улар ўзаро жиноий тил бириктиришиб С.А. билан келишилган вақтда учрашади ва унинг 200 000 сўм пулларини ҳамда 80 000 сўмлик Nokia русумли уяли телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб, унга телефон аппаратини қайтариб олишини истаса автомашинага ўтиришини талаб қилган.
Шундан сўнг, С.А. фуқаро Б.Х. бошқарувида бўлган «Волга-ГАЗ-31» автомашинага ўтиргач, уни тумандаги «Маданият» ҚФЙ ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасининг орқа томонидаги дала майдонига олиб борган.
У ерда фуқаро Б.Х. ва А.П.лар фуқаро С.А.нинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўрқитиб бакалашкага ўтириб-туришга ҳамда ўзини ўзи ҳақоратли сўзлар билан аташга мажбур қилиб, ушбу жараённи уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, интернет тармоғи орқали тарқатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23.09.2018 йили туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.П. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижаларига кўра, 09.10.2018 йилда фуқаро Б.Х. ва А.П.ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 2-қисми, 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан айб эълон қилинган.
Мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига юборилган.
Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 18.01.2019 йилдаги ҳукми билан судланувчи Б.Х. ва А.П.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмининг «в» банди, 140-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.
Суднинг ҳукми билан Б.Х.га ЖКнинг 57, 59, 62-моддалари қўлланилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш ва энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Судланувчи Б.Х.нинг эҳтиёт чораси сифатида қамоқда бўлган 3 ой 20 кун муддати шу муддатга озодликни чеклаш жазосига тенглаштирилиб, жазонинг ушбу қисми ўталган деб ҳисобланган ва узил-кесил ўташ учун 2 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шу каби, судланувчи А.П.га ЖКнинг 57, 59-моддалари қўлланилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш ва энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|