Азалдан ҳозирги фармсаноат ривожланмаган пайтларда ҳам инсонларда жинсий кучни орттиришга интилиш бўлган ва бу ёлда изланишлар олиб боришган қуйида шулар ҳақида маълумотлар берамиз. Афродозияк ўсимликларнинг энг бошида Женшен туради, қолган ўсимликларга нисбатан ҳам кўпроқ изланишлар айнан женшен устида олиб бўрилган.
Женшен (Панах гинсенг) — аралиядошларга (Аралиcеае) мансуб коʻп йиллик оʻт. Шарқий Осиё, Хитой ва Кореяда табиий ҳолда оʻсувчи қадимий оʻсимлик Женшеннинг фойдали ҳоссалари. Таркибида мавжуд бўлган бир қанча фойдали кимёвий моддалар сабабили женшен қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволашда кенг қўлланилган. Ўсимлик илдизида алкалоидлар, турли ширалар, C витамини, олтингугурт ва фосфор, ҳушбўй моддалар, шунингдек, микро ва макроелементлар бор. Ўсимлик инсон организмига тинчлантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Женшен кишида ишчанлик қобилиятини кучайтиради, ўт моддасини организмдан чиқариб юборади, ўпкада газ алмашинувини яхшилайди. Женшеннинг шифобахш таъсири натижасида кишида артериал қон босими меъёрига келади, эндокрин тизими иш фаолияти кучаяди, қон таркибида қанд моддасининг патологик миқдори пасаяди. Женшен асабийлашиш, сиқилиш ва ташвишланиш ҳолатларида тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Ўсимликни ақлий ва жисмоний зўриқишларда истеъмол қилинади. Женшен қон шакилланишини ва хотирани яхшилайди, модда алмашинуви ва юрак-қон томирлари фаолиятини меъёрига келтиради. Женшен - кўриш қобилиятини яхшиловчи жароҳатлари битишига ёрдам берувчи, оғриқни қолдирувчи, асаб тизимини тинчлантирувчи ўсимлик. Женшен организмнинг эрта қартайишига йўл бермайди. Бу ўсимлик иммунитетни кучайтиради, танадаги ортиқча ёғларни эришига ёрдам қилади. Халқ табобтида женшен дамлама, қайнатма, малҳам чой сифатида ва қурутулганини янчиб истеъмол қилинади. Шифобахш ичимлик Женшенли чой инсон саломатлигига ажойиб таъсир кўрсатади. Бундай чойни тайёрлаш учун қуритиб янчилган женшен илдизи устидан қайнаб турган сув қуйилади, устини ёпиб 20 дақиқа тиндирилади, сўнг докадан ўтказилади. Чойни суткасига 3 махал 1 ош қошиғидан 1 ой давомида ичилади, сўнг 30 кун танаффус қилиб, муолажа курси такрорланади. Бундай дамланган чой организмни умумий мустаҳкамловчи, куч-қувват бағишловчи, тинчлантирувчи хусусиятларга эга. Ўсимликнинг фаол моддалари асаб тизими фаолиятини мустаҳкамлайди, жисмоний ва ақлий чарчоқни пасайтиради, юрак ва қон томирлари фаолиятини яхшилайди, иштаҳани очади, артериал қон босимини меъёрига келтиради, ишчанлик қобилиятини оширади. Таркибидаги микро элементлар соясида, қон томирларни ҳам артериал ҳам веноз системасига ижобий таъсир кўрсатиши туфайли, жинсий олат эректсиясини ва узоқ қаттиқ қолишлигини таъминлайди, қаришликни олдини олиш ҳусусияти билан жинсий активлик ва майлни нормаллаштиради. Фақат шуни унутмаслик керак ҳақиқий женшеннинг фойдаси исте'мол қилингандан кейин дарҳол сезилмайди, йиллар давомида организмдаги микроелементларни, фойдали моддаларни о'рнини то'лдириб борилиши билан фойдаси намоён бо'лади, шуни унутмаслигимиз керак-ки, бугунгу кунда савдо-фойда мақсадида турли дори воситаларига ҳам женшенни номини тақаб, аслида таркибида кимёвий моддалар қо'шиб чиқарилаётган маҳсулотлар жуда ҳам ко'п!!! Уларни ажратишни осон агар сиз қабул қилганиздан кейин 30-40минут, 1-2соатда та'сирни сезсангиз таркибида кимёвий модда бор дегани, аслида биз докторлар кимёвий моддага қарши эмасмиз фақат бу каби ко'плаб маҳсулотларда кимёвий моддалар кунлик юқори дозадан ҳам юқори бо'лишилиги илмий-лаборатуар исботланган!!! Улардан қутулишнинг осон ёли ҳар ҳил рекламаларга учмаслик, женшенни илдиз ко'ринишида сотиб олишлик ва уй шароитида озингиз тайёрлашликдир.
Др. Зарифжон Муродов, уролог-андролог