Жинсий алоқага тўймаслик Гиперсексуализм – Сатириазис(эркакларда) – Нимфомания (аёлларда) «Ўзимни жинсий алоқа қилишдан тўхтата олмаяпман. Икки ҳаёлимни бири сексуал фантазияларда. Жуда ҳам сиқилиб кетдим. Ишлашга вақт ажрата олмаяпман. Ошна оғайнилар билан ҳам дўстлик муносабатларимизда муаммо чиқа бошлади. Ўзимни жуда ҳам айбдордек ҳис қиляпман. Эрталаб бошқа билан тушликда бошқа билан кечга яна бошқа уйда аёлим билан, бу ҳаётдан тўйиб кетдим ўзимни тўхтата олмаяпман, доктор ёрдам берсангиз, қабулингизга ҳам боришга тайёрман. Жамоат жойларида ўзимни зўрға тутиб юраман ҳаёлимдагини худди ёнимдагилар биладигандек, юзимга қараётгандек, қўли билан кўрасатаётгандек туюлади. Оилам дўсталарим билан бирга вақт ўтказишдан кўра бугун қайси аёл билан қаерда, қандай бирга бўлсам экан деган фикрлардан тия олмаяпман.
« _________________________ _________________ _______________________ Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрлар кишида биологик, психологик ва яшаш муҳитидан келиб чиқади ва бунга диний қарашнинг, тиббий савиянинг ва давлатнинг қонунларини албатта дахли бор. Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрларнинг ривожланиши унинг тушинчаларининг ривожланиши билан боғлиқ, бу ҳақда маълумотлар камлиги ёки эришиш қийинлиги, таъқиқ мавжудлиги янада мураккаблашишга олиб келади. Инсон табиатан жинсий ҳаёл ва фантазияларини юзага чиқармасликка харакат қилади, ўз вақтини ва кучини жинсий йўлга сарфлайдиганлар қонунан таъқибга олинадилар, инсонлар билан муносабатда қийинчиликка учрайдилар, руҳий соғлом бўлмаганлар тоифасига киритилади. Аёллар кетидан чопадиган, тинимсиз янги севги қидирадиганлар замонавий таъбир билан плейбой (плайбой)ларнинг, аслида, илдизлари уларнинг болалик даврларида муаммолар бўлганлигини кўрсатади. Бу тоифадаги эркаклар бир неча аёллар билан жинсий муносабатда бўлиш орқали ўзларини ҳеч кимдан кам эмасликларини, кучли эканликларини кўрсатмоқчи, исботламоқчи бўладилар, гўё. Шу йўл орқали ғалаба қозонгандек кўриниб асл тубдаги ерга урилганлик ҳисларини яширмоқчи бўлишади. Ёлғизлик, кин, ўзига қарши нафрат туйғуларидан қочиб янги янги севги излашлари орқали ўз ҳаётларини ҳам совураётганликларини билишмайди. Шуниси қизиқки психиатрлар ҳам плейбойлардаги гомосексуал хоҳишларини яшириш мақсадида гиперсексуализм ривожланади дейишади. Яна бир қизиқ ва тушинарсиз ҳолат шундан иборатки плейбойлар энг кўп ривожланаётган давлатларда ва уларнинг паст табақа оила фарзандларида пайдо бўлар экан. Бу ҳолатни шундай таҳлил қилиш мумкин ривожланаётган давлатларда инсон завқ олиши мумкин бўлган воситалар жуда кам бўлади. Гиперсексуализм, ҳар қандай сотсио-економик гуруҳларда учраса ҳам Др.Крафт Эдбинг фикрича эркакларнинг моддий аҳволи пастроқ бўлганларда, аёлларда эса аксинча сотсио-економик аҳволи яхши бўлганларда учрар экан. Гиперсексуализм сўзи психиатрларнинг кун тартибига Жоҳн Ф.Кеннедйънинг "4 соат жинсий алоқасиз қолса ўзимни ёмон ҳис қиламан” сўзлари билан тушган эди. Албатта, у пайтларда бу касаллик ҳақида ҳеч ким билмагани сабабли орадан йиллар ўтгач ташхис қўйилди.