TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Жиноят олами авторитетлари «Қонундаги ўғри»га қарши «уруш» эълон қилди…
Бу қўзғолон Адҳам Самарқандий «Қонундаги ўғри» дея эълон қилингач, бошланди. Адҳамга шу йил 9 апрел куни Истамбулда «Дато Сургутский» ҳимояси остида «тож» кийдиришган. Ўша маросимда Теймураз Немсицверидзе («Црипа»), Роман Жафаров («Ромик Курд»), Теймураз Чурадзе («Алеко»), Лаша Догонадзе («Лаша Питерский»), Владимир Дзоценидзе («Валера Кутаисский»), Гоча Жинчарадзе («Курша») лар иштирок этганди. Рўйхат охиридагиси жиноят олами авторитетларига шу ҳақда атайин хабар етказганди.
Ҳозир Сургутскийга қарши ўнлаб авторитетлар тиш қайраб юришибди. Айтишларича, 2015 йили Ереванда бўлиб ўтган йиғинда авторитетлар бундан буён янги ўғрибоши тайинланмаслигини, «Тож»га тасодифий одамлар эга чиқиб қолаётганини барчага уқтиришган. Аммо Сургутский бу келишув шартларини қўпол тарзда бузибди. Яна шуни айтишмоқдаки, Адҳам Самарқандийнинг ҳаёт йўли ўғрибошилик талабларига умуман жавоб бермайди.
Эслатиб ўтамиз, Адҳам Самарқандский асли эронликлар оиласида туғилган. Ўзбекистонда вояга етган. 2000 йилларда бокс билан фаол шуғулланган. Кейин Дубайга қизларни жўнатиш билан шуғулланиб кўрган. Кейинчалик ўзи ҳам ўша ёққа кўчиб ўтган. Шу ерда бировни калтаклагани учун 8 йилга қамалиб кетди. Қамоқдан чиққач, Лаша Питерский билан танишди. Питерский Таро ҳамда Мерабларга ўғрибошилик «тож»ини кийдирган. Икковлари рэкет билан шуғулланиб юришди. Ишлари юришмагандан сўнг биргаликда Туркияга ўтишди. У ерда Равшан Жониев («Равшан Лянкоранский») билан яқин бўлиб олишди. 2016 йили Равшан Истамбулда номаълум кимсалар тарафидан ўлдириб кетилди. Шунда Адҳам дарҳол Нодир Салифов гуруҳига қўшилди. Салифов Лянкоранскийнинг ашаддий душмани ҳисобланарди. Бахтга қарши Адҳамнинг умидлари пучга чиқди. Салифов унинг «Қонундаги ўғри»га айланиши учун бир қадам ҳам ташламади. Ҳафсаласи пир бўлган Адҳам дарҳол Дато Сургутский ва Црипа билан қалинлашиб олди.