1. Ҳатто, мажбуран жилмайиш ҳам кайфиятни кўтаради. Психологларнинг таъкидлашича, эрта тонгда қанча кўп жилмайсангиз, кун давомида аъло кайфият сизни тарк этмас экан.
2. Жилмайиш иммунитетни кўтаради. Жилмайишдан сўнг тана бўшашади. Позитив туйғулар бизнинг жисмоний ҳолатимизда ўз аксини топади. Организм янада мустаҳкам тортади.
3. Жилмайиш стрессни қувиб солади. Чунки бу маҳал организм қувонч гормонлари ҳисобланмиш эндорфин ишлаб чиқара бошлайди.
4. Жилмайиш ҳам юқумли ҳисобланади. Швеция олимлари айтишмоқдаки, одам жилмайганда ва эснаганда ёнидаги бошқа одам ҳам бу ҳолатни ўзидан ўтказишни хоҳлаб қолади.
5. Жилмайган пайтимизда юз мушаклари гўё бадантарбия машқларини бажаради. Бу вақт юздаги жами 53 та мушак ишга тушади ва улар жилмайиш ёрдамида мустаҳкамланади, улардаги қон айланиш жараёни яхшиланади.
6. Болалар онадан туғилибоқ жилмая бошлайди. Жилмайиш улар учун туғма истеъдод саналади.
7. Жилмайиш аёлга қўшимча ҳусн беради. Улар жилмайган маҳал янада жозибали соҳибжамолга айланиб қолишади.
8. Аёл эркакка нисбатан кўпроқ жилмаяди.
9. Халқаро жилмайиш куни дунё миқёсида ҳар йили октябрнинг биринчи жумаси куни байрам қилинади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|