Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач , уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири: – Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? – деб сўради.
Муаллим: -Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, – деб жавоб берди.
Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди: -Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, -деб шарт қўйди. Эртаси куни ўқувчи ҳамёнини тўлдириб тупроқ олиб келди. -Бу нима? – сўрали устоз. -Жаннат тупроғи, – дея жавоб берди бола. -Қаердан олдинг буни? -Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга «Жаннат оналар оёғи остидадир», деган ҳадисни ўргатган эдингиз. Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|