Франциянинг «L’Equipe» нашри Европа қитъасида бир ойда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, биринчи ўринда Лео Месси қайд этилган. У яқин таъқибчиси Криштиану Роналдуни катта фарқ билан ортда қолдирди.
1. Лионель Месси («Барселона») – ойига 8,3 млн евро
2. Криштиану Роналду («Ювентус») – 4,5
3. Неймар («ПСЖ») – 3,0
4. Антуан Гризманн («Барселона») – 2,9
5. Луис Суарес («Барселона») – 2,9
6. Гарет Бэйл («Реал») – 2,5
7. Эден Азар («Реал») – 2,5
8. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 1,8
Англияда эса «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа энг кўп маош топадиган футболчига айланди – 1,76 млн евро.