TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Занжир эффекти ёхуд бир мурожаатни кўриб чиқишдаги сансоларлик хусусида
Эътибор қилсангиз, ушбу хат Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 28 мартдаги хатига жавоб сифатида 18 апрелда, яъни 21 кундан кейин юборилмоқда.
Миробод туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар бир муаммо устидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат йўллаган. Шаҳар ҳокимлиги мурожаатни Миробод туман ҳокимлигига туширган, Миробод тумани ҳокимлиги эса мурожаатда кўрсатилган масала бўйича ваколатли эмаслигини айтиб, жавоб хати охирида шундай қўшимча қилган: «Шу сабабли мурожаатингиз бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат этишингизни маълум қиламиз».
Бу худди занжир эффектига ўхшайди. Муаммосини ҳал этмоқчи бўлган инсонлар занжирнинг икки ҳалқаси ўртасида бўзчининг мокисидек сарсон бўлиб юраверишади. Буни юмшоқ қилиб яна сансоларлик деб ҳам аташ мумкин.
Афсуски ҳозирги кунда бундайин бир ташкилотдан иккинчисига оширилавериб аро йўлда ечимсиз қолиб кетаётган муаммолар талайгина. Ҳар ким бу борада муаммони ҳал этишни эмас, ўзидан масъулиятни соқит қилишни истаса, ана шундай бўлади.