TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Зангиотада бундан 31 йил аввал қотиллик содир этган ва ҳозирда саксон учга кирган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У Жиноят кодексининг 97-моддаси билан қасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё» нашрига маълум қилган.
2020 йилнинг 23 май куни Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.Г. яшаш ҳовлисидаги эски омборхонани бузиб, ўрнига ҳожатхона қуриш учун чуқур қазиган вақтда тупроқ орасидан одам скелетига хос бўлган суяклар топилган.
Суриштирув давомида З.Г.нинг мазкур хонадонни 1989 йилда Е.М. исмли аёлдан сотиб олгани аниқланган. Е.М. (1937 йилда туғилган) қилмишидан пушаймон бўлиб, айбига иқрор бўлди. Унинг тан олишича, 1989 йилда ўзи билан бирга яшаб келган Р.Ш.ни (марҳум аёлдан 20 ёш кичик бўлган) қасддан ўлдириб, мурдани ҳовлига кўмиб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай ҳовлини сотган.
Аёлга қандай жазо берилиши ҳозирча номаълум. Айни вақтда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.