1. Илгари Хитойнинг жанубий ҳудудларида «гу» деб номланган заҳар машҳур бўлган. Уни жодугарлар илон, чаён ва шу каби заҳарли жонзотларни бир қутига қамаш орқали олишган. Кучли жонзот қолганларни еб битиргач, ундаги заҳарлар тўплами жуда катта кучга эга бўлган. Жодугарлар ундан рақибларини ўлдириш учун фойдаланган.
2. Понт подшоси Митридат V ўз даврида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган номаълум заҳар ёрдамида ўлдирилган. Ундан кейин тахтга ўтирган ўғли Митридат VI эса болалигидан оз дозада заҳар ичиб, шу йўл билан иммунитетини заҳарга қарши курашга тайёрлаб келган экан. Улғайгач, унга ҳеч қандай заҳар таъсир ўтказа олмаган. Кунларнинг бирида халқ қўзғолон кўтарган. Митридат VI шу балолардан қутулиш учун катта дозада заҳар ичган. Аммо заҳар таъсир этмаган. Шунда қўриқчисидан ўлишида кўмаклашишни сўраган. Қўриқчи подшоҳни қилич ёрдамида ўлдирган.
3. Камчаткадаги Кихлиныч вулқони яқинида ер остидан заҳарли газ чиқиб туради. Унинг дастидан жуда кўп жониворлар ўлим топган. Айтишларича, бу заҳарли газ дарров ўлдирмас экан. Навбатма-навбат организмдаги аъзоларни қуритиб бораркан.
4. Қориноёқ моллюскалар денгиз жониворлари орасида энг заҳарлиси саналади. Улар душманига заҳар сочгач, бир лаҳзанинг ўзида душман шол бўлади. Аммо дарров ўлмайди. Орадан анча вақт ўтгач, кучли шок таъсиридагина ўлим топади. Айтишларича, шу моллюскаларнинг заҳаридан тиббиётда қандли диабетга қарши инсулин тайёрлашда фойдаланиларкан.
5. Бразилияда умргузаронлик қилувчи ўргимчак турининг заҳари «Қора бева» ўргимчагиникидан ҳам кучлироқ. Лекин бу заҳар одам организмига кирса, ўлдирмайди. Уни оғриқли эрекция ҳолатига киритиб, оқибатда импонентга айлантиради.
6. Агар туз меъёридан кўп миқдорда истеъмол қилинса, одам учун у заҳар вазифасини ўтайди. Агар 80 килограмм вазнга эга одам бир кунда 250 грамм туз истеъмол қилса, албатта ўлим топади.
7. Клеопатра ўз жонига қасд қилиш учун заҳарнинг энг кучлисини аниқлаши зарур бўлган. Шу сабабли заҳарни маҳбусларга ичириб кўрган. Охир-оқибат энг кучли заҳар қайсилигини топган ҳам. Фақат шўрлик маҳбусларнинг кўпчилиги шу синовлар қурбонига айланиб жувонмарг бўлган-да. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|