Telegram фақатгина АҚШлик инвесторларининг пулларини қайтариб, қолган барча сармоядорлари учун ўзининг Gram криптовалютасини чиқариши мумкин. Инвесторларни чўчитаётган жиҳат – ушбу криптовалютага АҚШда тақиқ қўйилган.
The Bell нашри билан гаплашган Telegram Open Network (TON)нинг тўрт инвестори Telegram фақат АҚШлик инвесторларга тикилган пулларини қайтариб бериб, қолганлар учун суд тақиқига қарамасдан Gram криптовалютасини муомалага киритиши мумкинлигидан хавотирда эканликларини билдиришган.
30 апрелгача Telegram TON тармоғини ишга тушириб, Gram криптовалютасини муомалага киритиши лозим ёки лойиҳа бўйича харажатларни айириб ташлаб, қолган пулларни инвесторларга қайтариб бериши керак. (Бу жами жалб этилган 1,7 миллиард долларнинг 72 фоизини ташкил этади). Компания инвесторларга ҳозирча ўзининг кейинги қадамларини ҳам ошкор этмаяпти, суд тақиқига қарамасдан лойиҳани ишга тушириш режалари ҳақида ҳам хабар бермаяпти.
«Умуман олганда, TON инвесторлари билан алоқа доимо у қадар шаффоф бўлмаган», — деган The Bell’га ҳамсуҳбатларидан бири.
Журналистлар суҳбатлашган инвесторларнинг фикрича, Gram муомалага чиқарилиши – эҳтимоли энг юқори сценарийдир. Уларнинг уч нафари бу ҳақда бошқа инвесторлар ҳам айтишаётганини билдирган. The Bell билан суҳбатлашган яна бир манбага кўра, TONга пул тиккан кўпчилик аллақачон бундан хабардор.
The Bell’нинг икки ҳамсуҳбатининг фикрича, TONнинг ишга туширилиши «лойиҳа инвесторларини зарба остида қолдиради». Инвесторлардан бирининг айтишича, судья «Gram’нинг ҳар қандай кўринишда жойлаштирилиши суд қарорини бузиш ҳисобланиши»ни англатишини ва бу барча давлатлар учун амал қилишини айтиб ўтган.
«Бу жуда қўрс ҳаракат, қарийб XXI аср қароқчилиги бўлади. Агар улар Gram’ни муомалага киритишса, формал жиҳатдан ўз ваъдасини бажарган бўлишади ва пулларни қайтаришга мажбур бўлмайди. АҚШ қонунини бузган улар, сен эса Gram’ни олиб жиноий шерик бўл ёки олмасдан пулсиз қол — ихтиёринг», — деган The Bell ҳамсуҳбатларидан бири.
2019 йилнинг октябрида АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (SEC) ICO Telegram устидан судга даъво аризаси киритиб, Gram криптовалютасини вақтинчалик тақиқлашга эришган. Бу вақтга келиб компания ICO учун 1,7 миллиард доллар тўплашга улгурган эди.
SEC’нинг фикрича, Telegram криптовалюта сотувини қимматбаҳо қоғозлар билан битим кўринишида расмийлаштириши керак бўлган. Компания бундай йўл тутмаган, шу сабабли АҚШдагилар бунда қонун бузилишини кўришган.
Шу йил 25 март куни АҚШ суди Telegram криптовалютасини қимматбаҳо қоғоз деб топган ва Gram токенларини харидорларга сотишни тақиқлаган. Суд қарорида кўрсатилишича, TONнинг илк инвесторлари токенларни иккиламчи бозорда сотиб бундан даромад қилишни кўзлашган. Суд буни «қимматбаҳо қоғозларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатларсиз оммавий тарқатиш» деб баҳолаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|