TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
XVI АСРДА ЁЗИЛГАН «ҚУРЪОНИ КАРИМ»НИ СОТИШГА УРИНГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ… (ВИДЕО)
Яқинда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилоят бўлими ходимлари XVI асрда қайта ёзилиб, кейинчалик китоб ҳолига келтирилган «Қуръони Карим»ни Қирғизистон фуқаросига сотаётган кимсани қўлга олишди. У бухоролик 49 ёшли Фаррух Шаропов бўлиб, муқаддас китобни Қўқон шаҳрига олиб келиб, шу шаҳарда яшовчи танишидан харидор топишда ёрдам беришини сўраган. Улар биргалашиб харидорни Қирғизистондан топишган. У билан Фарғона вилоятидаги «Чимён» қишлоғидаги чойхонада учрашишган. Қуръони Каримни 150 минг долларга баҳолашган. Пулларни олгач, Шаропов китобни айланма йўллар орқали Қирғизистонга етказиши лозим эди. Улгурмади. Уни қўлга олишди.
Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги хулосасига кўра шу нарса маълум бўлдики, бу китоб матни XVI асрда ёзилган. Кейин каллиграф мулла Юсуф Саххоф тарафидан китоб ҳолига келтирилган. XIX аср охири, XX аср бошида реставрация қилинган.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Муқаддас китоб республика тарихи музейига тақдим этилади.