TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Xiaomi эгаси ортидан ўзи юрувчи чамадон ишлаб чиқди (видео)
Xiaomi компанияси Cowarobot билан ҳамкорликда ўзининг илк ўзи бошқарилувчи чамадонини ишлаб чиқди. Янги гаджет нафақат эгаси ортидан юра олади, балки қизиқарли функциялар билан ҳам таъминланган.
Қурилма сиғими 31 литрни ташкил қилувчи стандарт чамадонлар каби бўлиб, унинг ғилдираклари ва тортиб чиқарилувчи тутқичи бор. Ўлчамлари 555 х 384 х 200 ммни, оғирлиги 4,5 кгни ташкил қилади.
Тутқичга камера ўрнатилган бўлиб, у юзларни таниш функцияси билан жиҳозланган. Чамадон ҳаракатланиши учун унинг эгаси юзини камерада сканерлаши лозим. Гаджет ушбу камера ёрдамида, шунингдек, мўлжал олади.
Қурилма ғилдиракчаларидаги 4 мотор билан ҳаракатга келтирилади. У машинавий ўқитиш ҳисобига тўсиқлар ва одамларни четлаб ўта олади. Чамадон 92 Вт-соатлик аккумулятордан қувватланади.
Компанияда таъкидланишича, қурилма тўлиқ қувватланган ҳолда 20 км йўл боса олади. Тўлиқ қувватланиши учун эса 5 соат талаб этилади. Гаджетни мобил дастур орқали ҳам бошқариш мумкин. Чамадоннинг нархи 280 долларни ташкил қилади.