TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ўзини Худо деб эълон қилган қирғизистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай)га нисбатан жиноий иш қўзғатди, дея хабар бермоқда 24 Kg нашри. Ўзини Худо деб эълон қилган Абдилдаев "ирқий, этник, миллий, диний ёхуд минтақалараро нифоқ қўзғаш” моддаси бўйича айбланмоқда.
Арстанбек Абдилдаев сентябрь ойининг охирида ўзини "янги худо” деб эълон қилган эди.
"Худо битта одамга – Арстан Алайга Коинот қувватини инъом қилди ва шунинг учун ўзимни янги худо деб ҳисоблайман! Мен юқоридан берилган вазифани адо этяпман”, – деди у.
Унинг айтишича, 2020 йилда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ишдан кетишга мажбур бўлади, президентлик курсисига эса Абдилдаевнинг ўзи ўтиради.
Абдилдаевнинг худоликка даъвосини 16 октябрь куни мамлакат парламенти депутати Улуғбек Ормонов кўтариб чиқди. Унга жавобан Дин ишлари қўмитаси раиси Зайирбек Эргешов экспертиза ўтказилишини ва унинг натижасига қараб қарор қабул қилинишини билдирган эди.