![](/_nw/51/45176568.jpg)
У Қосим Гараев исмли кардиолог врач. Бир ой бурун журналистларга ўзининг ҳезалаклигини очиқ айтиб берганди. Шундан бери уни дўстлари топа олмай ҳалак.
Журналистлар билан суҳбатлашган маҳал олинган видеолавҳа суҳбат уй шароитида бўлиб ўтганини кўрсатиб турибди. Аммо Қосим ўша-ўша изсиз ғойиб бўлган. Одамларнинг тахминича, уни суҳбатдан кейин полиция қўлга олган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қосим йўқолиб қолгач, Халқаро ташкилотлар ҳам уни қидира бошлаган. Бу амал Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Италияга сафари чоғида кузатилган. Италиялик кўплаб сиёсатчилар ҳам Қосимни ҳимоя қилишга ўтишганди.
Қосимнинг хориждаги танишлари ишонишмоқдаки, врач жиддий хавф остида.
Қосимнинг отаси ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортган. Унинг гапига қараганда, журналистлар ўғлига бўҳтонлар ёғдиришган.
Ваҳоланки, шу йил 21 октябрида журналистлар Қосим полиция ҳамда қариндошлари тарафидан ҳезалаклиги боис таъқиб остига олингани ҳақида ёзишганди. Мақолада айтилгандики, Қосим бунгача ҳам полиция қўлига тушиб чиққан. Амакиси президент маҳкамасида ишлаши боис уни қўйиб юборишган. Шундан сўнг отаси ва амакиси биргаликда уни муллаларга дам солдириб даволамоқчи бўлишган. Қариндошлари ҳам кўп маротаба уни калтаклашган.
— Бу муаммо ҳақида гапиришдан тўхтаманглар, — деб ёзганди врач-кардиолог Қосим Гараев танишларига, дўстларига. — Мен қандай кунларга қолганимни барчага гапириб беринг. Мени оилам балога гирифтор этмоқда. Майли, бу ҳақда бутун дунё билсин…
Туркманистонда эркакнинг эркаклар билан жинсий муносабатга киришиши жиноят ҳисобланиб, айбланувчи икки йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|