Бу йилги баҳор қуёшли ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади.
Бу йилги қиш мавсуми охирги йиллардаги қишлар каби илиқ бўлди. Ёғинлар асосан ёмғир кўринишида ёғди, фақат вақти-вақти билан қорга айланди. Барқарор қор қоплами фақат республиканинг тоғли ҳудудларида кузатилди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бу йилги қиш мавсумининг энг совуқ даврларида ҳарорат 2-7 даража совуққача тушди, лекин бундай совуқлар қисқа муддатли бўлди. Энг илиқ кунларда эса ҳарорат 15-20 даражагача кўтарилди, айрим жойларда (мамлакатнинг жануби ва чўл зоналарида) эса ҳароратнинг бундан ҳам юқори бўлгани қайд этилди. Бу кўпроқ қишга қараганда баҳорга хос ҳаводир.
Қайд этилишича, бу йилги баҳор қуёшли ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади. 1-2 мартда кундузги ҳарорат 20-23 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори.
3 мартда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради. 4-5 мартда салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти.
Март ойи жуда инжиқ ой. Бу ойга ҳаво оқими йўналишларининг тез-тез ўзгариб туриши хосдир. Хорижий жанубдан жадал кирадиган жуда илиқ ҳаво оқими Волгабўйи, баъзида Урал ва камдан кам ҳолда Ғарбий Сибирдан кирадиган совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Шунинг учун иссиқ ҳаволи давр совуқ ҳароратли давр билан алмашиб туради. Ҳаво оқимлари алмашинуви нам билан биргаликда келса, об-ҳаво беқарор бўлиб, ёғингарчилик кузатилади. Ўзбекистонда март ойи йилнинг ҳам ёғинлар миқдори, ҳам ёғин-сочинли кунлар сони бўйича энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган давридир. Ўртача ҳисоблаганда, агар шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олинмаса, мартда 10 кундан 15 кунгача ёғингарчилик бўлади.
Мартда ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳароратнинг манфий кўрсаткичларгача тушиб кетиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради. Ана шундай нохуш об-ҳаво сюрпризларидан бири 2015 йил март ойида қайд этилган. Узоқ муддатли илиқ об-ҳаводан кейин, мевали дарахтлар гуллагандан сўнг, март ойининг охирида республиканинг айрим минтақаларида қор ёғиб, совуқ урган.
Умуман, баҳор фаслининг қандай бўлиши тўғрисида айтиш мушкул. Апрелда одатда атмосферанинг беқарор ҳолати сақланиб туради. Ёмғирлар кўп ёғади, бироқ улар қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади, баъзан дўл ёғиб, шамол кучаяди ва шиддат билан эсади.
Майда март ва апрелга қараганда ёғингарчилик кам бўлади, улар одатда ҳудуд бўйича, ҳатто бир шаҳар чегарасида ҳам нотекис тақсимланади, лекин жуда кучли ҳам бўлиши мумкин.
Тоғолди ҳудудларда кучли жала вайрон қилувчи сел оқимларини юзага келтириши мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|