1. Ўзга сайёраликларни тадқиқ этиш билан уфологлар шуғулланади. Аммо фан аҳли уфологияни фан эмас, ёлғонга қоришиқ уйдирмалар хазинаси ҳисоблайди.
2. Собиқ совет олимлари ҳам ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида ўзга сайёраликлар кемалари хусусида изланишлар олиб борган. Аммо 1961 йили «Правда» газетасида «Учар товоқлар ҳақида афсона» мақоласи эълон қилингач, олимлар бу изланишларни бир неча йилга тўхтатган.
3. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, 1661 йили Вологда яқинидан ўзга сайёраликлар кемаси учиб ўтган. У кучли шовқин билан учиб гоҳида ғойиб бўлган. Кейин яна пайдо бўлган. Қишлоқдагилар бир ярим соат давомида учар товоқни томоша қилган. Айримлар эса ўша атрофдаги кўл орқали қайиқда учар товоқ парвоз қилаётган ҳудудга яқинроқ бориб кўрган. Аммо шу заҳоти танасида кучли иссиқлик туйиб, лоҳасланиб, ўзларини ёмон ҳис этиб, узоқлашишга мажбур бўлган.
4. «Учар товоқ», «ўзга сайёралик» атамаси 1947 йили пайдо бўлган.
5. Ёзувчи А. П. Казанцев ўз даврида Тунгус метеорити масаласига бағишланган бир қатор асарлар яратган. Асарларда бу аслида метеорит эмас, балки ўзга сайёраликлар кемаси эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, ўзга сайёраликлар кемаси Ерга қўнишга уринган, аммо ҳалокатга учраган.
6. Америкалик эр-хотин Бетти ва Барни Хилл Портсмут шаҳрида яшашарди. Улар дунёдаги ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетган биринчи ерликлар ҳисобланади. 1961 йил 19 сентябр куни улар шахсий автомобилида меҳнат таътилидан қайтаётганда, машинанинг шундоқ тепасида ғалати бир учар объект пайдо бўлди. Қолганини эслай олишмайди. Орадан икки соатча вақт ўтибгина яна ўша машина тўхтаган ерда пайдо бўлиб, нималар бўлганини идрок этишган.
7. Американинг НАСА ташкилоти ўзга сайёраликлар масаласида тинимсиз иш олиб боради. Уфологларнинг ишонч билан айтишига қараганда, улар ўзга сайёраликлар билан яқин муносабатлар юритади. Афсонавий «51-зона» да айнан ўзга сайёраликлар иш олиб боради. Сўнгги маълумотларга кўра, эртага 20 сентябр куни америкалик фуқаролардан ташкил топган катта бир гуруҳ «51-» зонага ҳужум уюштиради. Уларнинг мақсади ўзга сайёраликларни ўз кўзлари билан кўриш ва бунга шахсан амин бўлишдан иборат. Афсуски, зона қаттиқ қўриқланади. Демак кўпчилик ўлим топса керак.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|