Япониядаги кундалик ҳаётнинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақидаги гап-сўзлар ҳаддан ташқари кўп. Агар кун келиб ушбу мамлакатга боришни истасангиз, ўлканинг ўзига хос анъаналари ҳақидаги керакли маълумотларни билиб олиш сизга асло зарар қилмайди.
Бу ерлик одамлар бир-бирларининг уйига ҳеч қачон меҳмонга боришмайди, улар вегетарианликни мутлақо тан олмайдилар ва бу ҳақида аввалдан огоҳлантирган инсонни ҳам гўшт билан обдон сийлашади.
Демак бугун Япониянинг бизлар учун мутлақо ноодатий бўлган жиҳатлари ҳақида сўзлашамиз.
Япон қизлари ҳеч қачон сочларини бўямайдилар Бундан бир неча йиллар аввал кўплаб мамлакатларда урфга кирган турли рангдаги бўёқлар, сочга ялтироқ тус бериш тушунчаси япон қизлари учун мутлақо бегона. Мактабда таҳсил оладиган қизларнинг соч ранги табиий бўлиши талаб этилади. Агар қизнинг сочлари тўқ қора рангда бўлса, бу ўзининг табиий ранги эканлигини исботловчи далил, мисол учун болаликдаги суратини олиб келиши талаб этилади.
Ёрқин пушти соч рангига эга бўлганлар эса – аниме мухлислари бўлиши мумкин холос.
Бу ерда танишларни меҳмонга чақириш одати мавжуд эмас Японияда ўта яқин танишлар, мисол учун дўстларни ҳам ҳеч қачон уйга меҳмон сифатида чақирмайдилар. Сабаби ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи одамлар феъл-атвори етарлича ёпиқ бўлади. Барча учрашувлар жамоат жойларида белгиланади. Японлар шунчаки зериккани сабабли бировнинг уйига меҳмонга боришмайди: кимнингдир уйига ташриф буюриш учун етарлича жиддий сабаб бўлиши керак.
Японлар ҳеч қачон юриб овқат ейишмайди Японлар тановул жараёнига ўта жиддий ёндашадилар. Шу сабабли ҳам ҳеч қачон маҳаллий одамларни кўчада юриб овқат еган ҳолатда учратмайсиз. Аммо ичимликларни махсус автоматлар ёнида ичиб олишлари мумкин. Жамоат транспортларида егулик истеъмол қилиш ҳам ақлга сиғмайдиган ҳолат саналади.
Тирбандликда қолиб кетган машинанинг сигнал чалиши – сурбетлик белгисидир Токио марказида юзага келган катта тирбандликларда ҳам машиналар сигналини эшитишингиз даргумон. Фуқаролар тирбандлик ҳолатларида ўзларини жуда босиқлик билан тутишади, бошқаларни безовта қилишни истамайдилар ҳам.
Бошқа мамлакат ҳайдовчилари тирбандликда ўзларининг норозиликларини сигнал орқали билдирсалар, японлар буни сурбетлик белгиси дея қабул қилишади.
Японияда вегетарианларни ҳеч ким тушунмайди Маҳаллий таомларнинг ҳеч бири вегетарианлар учун мўлжалланмаган. Япон таомларининг барчасига жониворлар гўшти қўшилган бўлади. Ҳаттоки оддий угра ҳам гўштли булёнга солиб қайнатилади. Шу сабабли Японияга ташриф буюрган вегетарианлар бу ерда оч қолиб кетишлари мумкин.
Барчанинг кўз ўнгида бурун артиш мумкин эмас Японияда барчанинг кўз ўнгида бурун артиш – инсонларни таҳқирлаш биланг тенг саналади. Касалланган одамлар эса тиббий ниқоб тақиб юришлари керак бўлади.
Японлар ҳаддан ташқари меҳнаткаш бўладилар Кунчиқар мамлакат одамларининг ҳаёти жуда шиддатли, улар одатий иш кунидан кейин севимли машғулотлари, спорт ёки саёҳат билан шуғуллана олмайдилар. Агар японлар ҳафтасига 60 соатдан ишлайдиган бўлсалар дам олиш учун мутлақо вақтлари қолмайди.
Ишда ҳамкасбларга ёрдам бериш мумкин эмас Японияда одамлар бошқа бировнинг вазифасини ҳеч қачон бажариб қўйишмайди. Сабаби айнан мана шу вазифа инсонни жамиятнинг тўлақонли аъзосига айлантиради. Агар почта мактубларини тахлаб қўйсангиз ёки фаррошнинг ўрнига чиқинди челагини бўшатишга қарор қилсангиз, ўша инсон бу ишингизни унинг ўрнини эгаллаш мақсадида амалга оширилган нарса деган ҳаёлга боради.
Японияда чиқинди идишларидан фойдаланишмайди Токио шаҳрида чиқинди идишлари деярли йўқ бўлиб, инсонлар чиқиндиларни кўча четларига ташлаб кетишади. Уларни эса бу ердан махсус хизмат вакиллари йиғиб оладилар. Бунга сабаб 2000 йилларда чиқинди идишларига кўплаб миналар ташлаб кетилгани ва терактлар оқибатида кўплаб инсон ҳалок бўлганларидир.
Японияда ҳар қандай майда нарса – аҳамиятга сазовор Японлар жамиятида бир муддатли нигоҳ ҳам катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Овозингиз бирозгина ўзгариб қолса ҳам «Аҳволингиз яхшими?» деган саволни эшитишингиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Аёл эрига ўз муҳаббатини изҳор қилиш учун унга махсус рецепт асосида чой дамлаб бериши ёки унинг учун меваларни ажойиб усулда безатиши керак.
Аёлларнинг асосий вазифаси – уй-рўзғор ишлари Мамлакатда патриархат ғоялари ҳаддан ташқари кучли. Буни расмий равишда таъкидламасалар ҳам, аёлларнинг асосий вазифаси – уй-рўзғор ишлари эканлигини кўпчиликнинг тилидан эшитишингиз мумкин. Агар аёл ишлаш ва пул топишга қарор қилган бўлса айнан шундай лавозимда ишлайдиган эркак ҳамкасбига нисбатан камроқ пул олишга кўникиши керак.
Японлар раҳбарлари билан улфатчилик қилишади Ишдаги раҳбар билан барга бориш ва улфатчилик қилиш – Японияда кенг тарқалган анъана. Айтишларича, бу ишдаги алоқаларнинг ҳам яхшиланишига ёрдам берар эмиш. Раҳбарлар ўз ходимларини бирор ерга таклиф қилар экан, уларнинг барчасини ўз чўнтагидан меҳмон қилиши керак.
Японияда қўшимча ишлаганлар кўпроқ ҳақ олишмайди Одатдагидан кўпроқ ишлаш қўшимча ҳақ олишга сабаб бўлиши керак, аслида. Аммо ходимларнинг ойликлари уларнинг бир кунда неча соат ишлашларига қараб эмас, бу ерда қанча муддатдан бери ишлаётганига қараб белгиланади. Шу сабабли ҳам айрим маккор ходимлар битта вазифани бир неча кунга чўзиб, ўзларини ўта банд одамдек кўрсатишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|