Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида 01 F 020 K давлат рақамли "Nexia” русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу автомобиль давлат рақамини тўсиб турувчи парда билан жиҳозланган бўлиб, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасининг (""Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш””) 6-қисмига мувофиқ, ноқонуний ҳисобланади.
"Женя Кантаева” исмли фойдаланувчи "Водители Ташкента (DRIVERS UZ)” гуруҳида хабар беришича, юқоридаги "Nexia” давлат рақамини беркитиш билан чекланмасдан, авариявий ҳолатларни ҳам юзага келтирган, эълон муаллифини ҳақорат қилган ва йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузган.
Шу вақтнинг ўзида бошқа фойдаланувчи – "Дониёр Муҳиддинов” ҳам "Водители Ташкента” гуруҳида давлат рақами махсус мослама билан тўсилгани маълум қилиб, ушбу ҳолатнинг ҳукми ҳақида савол йўллаган. Бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.
Маълум қиламизки, 01 F 020 K давлат рақамли "Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси, сирдарёлик 29 ёшли Мирза Бобур П. 125-моддага мувофиқ жаримага тортилди. Автомобиль амалдаги қонунчиликка мувофиқ "Чорсу” жарима майдончасига жойланди.
Женя Кантаеванинг эълонида кўтарилган саволларга жавоб тариқасида шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига мувофиқ, «Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофиқ, "давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|