Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг одоб-аҳлоқ масаласи Маданият вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашида кўриб чиқилади. Бу ҳақда QALAMPIR`га "Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Матбуот хизмати маълум қилди.
"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан видеотасвирдаги ҳақоратомуз видеомурожаати учун Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи бошланганлиги инобатга олиниб, санъаткорнинг одоб аҳлоқ ва ҳатти-харакатлари бўйича Маданият вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан навбатдан ташқари кўриб чиқилади. Кенгаш қарори натижаси юзасидан маълумот берилади”, дейилган муассаса хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Усмонова интернетни портлатган видеосида Ички ишлар органлари ходимини номардликда айблаган. У уйи олдида тўпланган хайрияни манзилига етказиш учун ЙПХ ходимидан ёрдам сўраганини, у билан келишган ходим эса келмаганини айтиб, ички ишлар ходимларини ҳақоратли сўзлари билан "савалаган”.
Аввалроқ, видеога Маданият вазирлиги муносабат билдириб, Юлдуз Усмонова танбеҳ берганди. "Ўзбекконцерт” хабаридан кўриниб турибдики, хонандага танбеҳ беришниннг ўзи кифоя қилмаган.
Мазкур видео бўйича ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан суҳбатлашганимизда, у хонанданинг рухий соғломлигига шубҳа билдириб ўтганди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|